Президент Ақсида селдан ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

223
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров Ахси туманидаги 12 июлда бўлган сел оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

«Садир Жапаров бутун ўлка табиий офат сабаб яқинларини йўқотган қирғизистонликларнинг оғир қайғусига шерик эканини таъкидлаб, барча жабрланганлар тезроқ соғайиб кетади деб умид қилишини билдирди», — деб ёзилади маълумотда.

Бундан ташқари, давлат раҳбари Министрлар кабинетига сельдан жабрланган турғунларга ёрдам беришни ва сел оқибатларини тез орада бартараф қилишни топширди.

12 июлда Жалолобод вилоятининг Ахси туманида ёққан ёмғир натижасида сел бўлди. Табиий офатдан саккиз киши жабрланиб, уларнинг орасидан саккиз кишининг жасади топилди. 2,5 ва 5 ёшдаги болалар қидирилмоқда.

Оқ-йўл қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Тўлўгўн Султанмуратовнинг айтишича, ҳалок бўлган олти кишининг ҳаммаси бир оиладан бўлишади ва уларнинг орасида ёш болалар ҳам бор.