Бир иллюстрация билан: МХДҚнинг ҳомийлари яхшироқ

210

Иллюстратор Нурбек Насиранбеков ижтимоий тармоқларга МХДҚнинг ҳомийларига бағишланган иллюстрациясини жойлади. Унда мураббийига МХДҚнинг «ҳомийлари яхшироқ» эканини, шу сабаб МХДҚга кетишга қарор қилганини айтаётган футбол жамоаси тасвирланган.

Иллюстрация: Нурбек Насиранбеков

Бунгача МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев Жалолободда муассасанинг ходимларига қайсидир шериклари ҳисобидан уй қуриб берилишини билдирган. Турар-жойда 205 квартира бўлади.

«Асосан бизнинг ходимларга, чегарачиларга, бундан ташқари Жалолобод шаҳрида яшаган кам таъминланган, муҳтож оилаларга 10 квартира қўшиб берилади деган умиддамиз. Таъкидлаб ўтиш керакки, бу уйни қуришга давлат бюджетидан ёки давлат ишхоналаридан ҳеч қандай маблағ олмадик. Бу бизнинг шерикларимиз билан олиб борилган сиёсат асосида уларнинг бизга қилган ёрдами билан қурилмоқда», — деб билдирган Ташиев.