13 июлда коронавируснинг янги 1 292 ҳолати аниқланди. Унинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 1 219, клиник-эпидемиология тасдиқлагани — 73. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 720;
- Чуй вилоятида — 196;
- Баткен вилоятида — 118,
- Жалолобод вилоятида — 101;
- Иссиқкўл вилоятида — 49;
- Ўш шаҳрида — 38;
- Ўш вилоятида — 31;
- Норин вилоятида — 23;
- Талас вилоятида — 16.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 142 270га етди.
Бир суткада 923 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 526, Чуй вилоятида — 117, Ўш шаҳрида — 83, Ўш вилоятида — 43, Талас вилояти — 20, Иссиқкўл вилоятида — 15, Жалолобод вилоятида — 50, Баткен вилоятида — 59, Норин вилоятида — 7 бемор соғайди.
Ўлка бўйича 119 694 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 4 587 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 1 352 киши оғир, 219 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 14 702 киши даволанмоқда.
Охирги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 289.
Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — етти, Чуй, Ўш ва Иссиқкўлда биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 123 киши вафот этди.
Шунингдек бир суткада 36 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани маълум қилинди. Бишкек шаҳрида — 13, Жалолобод вилоятида — 4, Баткен вилоятида — 7, Ўш шаҳри ва Ўш вилоятларида — иккитадан, Талас ва Норин вилоятларида биттадан, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида — учтадан ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган медицина ходимларининг сони 5 956га етди, уларнинг орасидан 5 076 ходим соғайди.