Ўшда Кампир обод сув омборида 17 ёшли ўсмир чўкиб ҳалок бўлди

287
Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги Кампир обод сув омборига чўкиб кетган 17 ёшдаги боланинг жасади топилди. Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан 12 июлда билдиришича, воқеа бундан бир кун олдин мазкур туманнинг Қизил-Октябрь қишлоқ ҳудудида бўлган.

«Бугун воқеа жойида қидирув ишларини давом эттириш мақсадида ФҲВдан 8 қутқарувчи жалб қилиниб, марҳумнинг жасадини топишиб, ИИВнинг ходимларига ўтказиб беришди», — деб билдиришди ФҲВдан.

Бунгача ҳам 1 июнда Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 17 ёшли ўсмир Кампир обод каналида оқиб кетиб ҳалок бўлган. Ўсмир Кампир обод каналида чўмилаётиб сувда оқиб кетган.

Шунингдек, 11 майда Ўш вилоятининг Ўзган туманида тоғда қўй боқаётган 8 ёшли болани сел оқизиб кетган.

Бундан ташқари, шу йилнинг 2 апрелида Олай туманидаги Терек қишлоғида мол боққани кетиб бедарак йўқолган 14 ёшдаги ўсмирнинг жасади қор кўчкиси остидан топилган.