Бишкек: Тўрт партия шаҳар кенгашига сайловнинг натижасини тан олмайди

211
Сайлов натижасидан норози бўлган номзодлар. Сурат: «Туран» сиёсий партияси

Бишкек шаҳар кенгашига сайловга отланган тўрт партия сайлов натижасини тан олмаслигини билдиришди. Улар «Реформа», «Туран», «Улуу-Журт» ва «Социал-демократлар».

Сайловнинг дастлабки натижалари чиқиши билан «Туран» ва «Улуу-Журт» партияларининг номзодлари Марказий сайлов комиссияси олдига йиғилишди.

«Биз ўтмай қолганимиз учун тан олмаймиз демаяпмиз. Биз ўзимизга тегишли бўлган овозларни бермагани учун тан олмаймиз. Ўзимиз сайлаб чиққан кўплаган сайлов участкаларидан бирорта ҳам овоз чиқмаяпти. Керак бўлса ўзимизнинг ўн номзодимиз сайлаб чиққан участкалардан икки-уч овоз берилди бизга [...] Қонун бузишлар жуда кўп бўлди, овоз сотиб олишлар кўп бўлди. Ижтимоий тармоқларда исботлари бор, бунга ҳеч қандай чора кўрилмади», — деди «Туран» партиясининг номзоди Тилекмат Кудайберген ўғли (Курўнов).

«Реформа» партиясининг Бишкек шаҳар кенгашига сайловнинг натижасини тан олмаганига овоз сотиб олишлар ва маъмурий ресурсдан фойдаланиш сабаб бўлди. Партиядан бу сайлов «адолатли ва демократия» принциплари ва шартларига жавоб бермайди деб ҳисоблашади.

“«Реформа» сиёсий партияси МСК ва ваколатли органларни барча ҳуқуқ бузиш фактларини ҳисобга олиш билан ҚРнинг қонунлари асосида, объектив текширув ва ҳуқуқ бузган партияларни тегишли турда жазога тортишга, шунингдек сайловдан чиқариб ташлашга чақиради», — деб берилади «Реформа»нинг билдирувида.

Дастлабки натижалар бўйича, «Реформа» — 5,35%, «Туран» — 0,38% ва «Улуу-Журт» — 0,22% овозга эга бўлишди.

Сайловда 8%дан кўпроқ овоз олиб, Бишкек шаҳар кенгашига ўтган «Социал-демократтар»нинг лидери Темирлан Султанбеков улар «Эмгек», «Ишеним» ва «Онугуу-Прогресс» партияларининг натижаларини тан олмаслигини билдирди. Султанбековнинг айтишича, мазкур партияларда овоз сотиб олиш фактлари бўлган.

МХДҚ 10 июлда «Эмгек» партиясининг вакилини овоз сотиб ўлишда гумон қилиб қўлга олган. Гумонланувчи Бишкекнинг Ленин туманидаги №2 муниципал ҳудудий бошқарманинг яшовчиларига пул тарқатаётганида қўлга олингани маълум қилинган.

11 июлда Биринчи май туман ички ишлар бошқармаси овоз сотиб олишга ҳаракат қилган уч кишини №1221 сайлов участкаси олдида ушлаган. Улар «Онугуу-Прогресс» партиясининг ташвиқотчилари экани маълум қилинди.

11 июлда Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига қайта сайлов ўтди. Дастлабки натижалар бўйича Бишкек шаҳар кенгашига олти партия ўтмоқда, улар: «Эмгек» (18%), «Ата-Журт Кыргызстан» (14%), «Ишеним» (11%), «Ынтымак» (10%), «Социал-демократлар» (8%) ва «Онугуу-Прогресс» (8%).