Охирги суткада COVID-19 юқтирган 11 киши вафот этди, янги 1 330 ҳолати қайд этилди

12 июлда коронавируснинг янги 1330 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 1219, клиник-эпидемиология тасдиқлагани — 76. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 890;
  • Ўш шаҳрида — 18;
  • Чуй вилоятида — 116;
  • Ўш вилоятида — 41;
  • Жалолобод вилоятида — 71;
  • Иссиқкўлда — 43;
  • Норин вилоятида — 23;
  • Талас вилоятида — 15;
  • Баткен вилоятида — 110.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 140 978га етди.

Бир суткада 763 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 412, Чуй вилоятида — 130, Ўш шаҳрида — 24, Ўш вилоятида — 40, Талас вилояти — 3, Иссиқкўлда — 27, Жалолобод вилоятида — 72, Баткен вилоятида — 50, Норин вилоятида — 5 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 118 771 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 4 694 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 1358 киши оғир, 221 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 14 240 киши даволанмоқда.

Охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 6 859.

Бундан ташқари, сутка давомида Бишкек шаҳрида — олти, Чуй вилоятида — икки, Ўш, Талас ва Жалолобод вилоятларида — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда 2 113 киши касаллик қурбони бўлди.

Шунингдек бир суткада 42 тиббиёт ходимида коронавирус аниқланган. Бишкек шаҳрида — 15, Жалолобод вилоятида — 5, Баткен вилоятида — 13, Чуй вилоятида — 3, Ўш ва Талас вилоятларида — иккитадан, Иссиқкўл ва Норин вилоятларида — биттадан ходим COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган ходимлар сони 5 920га етди, улардан 5 154 ходим касалликдан соғайди.