Карантин киргизилмайди, эмлов ихтиёрий тарзда қолади — вазир Бейшеналиев

267

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги бошчиси Алимкадир Бейшеналиев «Биринчи радио»нинг эфирида COVID-19 сабаб карантин чораларини киритиш режалаштирилмаганини билдирди.

«Биз карантин чораларини киритолмаймиз, ҳозир Иссиқкўлда сайёҳлик мавсуми очилди. У ерда тиббиёт ходимлари кучайтирилган тартибда ишлаяпти. Ўзингиз кўряпсизлар, Иссиқкўлда касалликка чалинганлар кўп эмас ва қўшимча ўринлар тайёрланган», — деб билдирди Бейшеналиев.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошчиси 2020-йил эълон қилинган карантин икки ой ичида ўлка иқтисодига таъсир қилиб, унинг оқибатларини бартараф қилишга донорларнинг маблағи ва насиялари ёрдам берганини таъкидлади. Шу билан бирга Бейшеналиев карантин киритиш кризисга олиб келишини қўшимча қилди.

Шунингдек, эфир давомида вазир Қирғизистонда бутун халққа мажбурий эмлаш киритилмаслигини айтди. Унинг айтишича, агар мажбурий эмлаш киритилса, «аҳолига вакцинанинг таъсири ҳақида тушунтириш қийинлашади».

«Ҳозир биз ОАВ ва тиббиёт ходимлари орқали вакцина олиш, унинг афзалликлари ҳақида айтиб беряпмиз», — деган Бейшенеалиев.

Шу билан бирга бунгача соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистоннинг барча тиббиёт ходимларини коронавирусга қарши вакцина олиши бўйича фармон чиқарган эди. Бундан ташқари, иқтисод ва молия вазири Акилбек Жапаров давлат ходимларини мажбурлаб эмлашдан ўтказишни таклиф қилган.

Унинг ғояси бўйича, тиббиёт ходимлари билан давлат ходимларига COVID-19га қарши вакцина олмагунча маош берилмаслиги керак.

Қирғизистонда эмлаш кампанияси бошланди, умумий 129 минг одам коронавирусга қарши вакцина олди, унинг иккинчи дозасини қилдирганлар сони — 84 минг одам. 11-июлда ўлкага Sinopharm вакцинасининг кўпдан бери кутилган партияси олиб келинди. Умумий 1 млн 250 минг доза вакцина келди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 12-июлда Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери 140 978 COVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу орада 2 113 одам коронавирусдан вафот этди.