Ўш шаҳар ИИБи: Бу сафар сайловдаги қонунбузарликлар бўйича маълумот уч карра оз келиб тушди

248
11 апрель Ўшдаги сайлов участкаларининг бирида навбат кутган сайловчилар. Сурат: Хамидулло Узаков/Kloop.kg

Ўш ШИИБнинг тергов хизматининг бошчиси Алмаз Кадиров 11 июлда сайлов тугагандан кейин Ўш ҲСКнинг раиси Урмат Аттокуров билан бирга матбуот анжумани ўтказди. Унда Кадиров бу сафар қонун бузиш ҳақида маълумот ўтган сайловга қараганда уч марта кам бўлганини билдирди.

Унинг айтишича, 11 апрелда сайловдаги қонун бузишлар ҳақида 144 маълумот тушган. 11 июлда соат саккизгача милицияга тушиб, рўйхатга олинган билдирувларнинг сони 40ни ташкил қилган.

Кадиров қоида бузишлар бўйича ижтимоий тармоқлардан ва фуқаровий фаоллардан билдирув тушиб, уларни «тасдиқланмагани» ҳам борлигини таъкидлади.

«Факт сўраган ҳолатда улар «биз сизларга шубҳа билан хабар бердик» деган ҳолатлар бўлмоқда. Шу сабаб айрим хабарлар ўрнини топмай қисқариб кетади», — дейди у.

Бундан ташқари тергов хизматининг бошчиси 11 июлгача ШИИБ сайловдаги қонун бузишлар бўйича 10 судгача текширув аниқланиб, уларнинг орасида овоз сотиб олиш бўйича уч ишни судга юборганини қўшимча қилди.

Сайловга бир кун қолганда ШИИБ «Улуттар Биримдиги» партиясининг вакилини овоз сотиб олишда гумон қилиб қўлга олган. 9 июлда милиция сайловчиларга 1 500 сомдан тарқатган киши ушланганини маълум қилган.

7 июлда Ўш шаҳар милицияси шундай гумон билан уч кишини қўлга олган. Уларнинг ёнидан 115 минг сом топилиб, уларнинг «Ынтымак» сиёсий партиясидан номзод бўлган Бахадир Латиханов бўлган.

Милиция 11 июлдаги сайловда қонунбузарлик кам бўлгани билан ижтимоий тармоқларда ва ОАВларида овоз сотиб олиш, ноқонуний ташвиқот, сайловчиларни оммавий турда ташиш фактлари бўйича маълумотлар тез-тез эълон қилинган.

Бундан ташқари, журналистларнинг ишига милиция ўзи тўсқинлик қилгани айтилди.

11 июлда Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига қайта сайлов бўлди. Ўш шаҳрида дастлабки натижалар бўйича «Ата-Журт Кыргызстан», «Биздин Кыргызстан», «Улуттар Биримдиги» ва «Бир бол» партиялари ғолиб бўлган.