Таалатбек Масадиков Хавфсизлик кенгашининг раҳбар ўринбосари бўлиб тайинланди

252
Таалатбек Масадиков

Президент Садир Жапаров 12 июлда хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари хизматини тузиб, унга жамоат арбоби Таалатбек Масадиковни тайинлади.

Масадиков 60 ёшда. У 1984-1986 йиллари Москвадаги совет иттифоқининг мудофаа вазирлигининг ҳарбий институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Масадиков 1987 йили Афғонистонга бориб, таржимон ва маҳаллий қабилалар бўйича мутахассис бўлган.

1988 йили Масадиков Москвага қайтиб, уч йил ичида аспирантурани тугатган. Шунингдек у Осиё ва Африка институтининг Эрон филологияси бўйича кандидатлик диссертациясини ёқлаган. 2000 йили у Лондондаги иқтисод ва сиёсат фанлари мактабига топшириб, билим олган.

Орадан икки йил ўтиб, у Бирлашган миллатлар ташкилотининг сиёсий масалалар бўйича департаментига ишга кириб, Афғонистон, Покистон ва Эронда 13 йил ишлаган. 2009-2013 йиллари Масадиков БМТнинг Афғонистондаги махсус сиёсий миссиясини бошқарган.

Масадиков Афғонистондаги дзадран қабиласини бошчиси Пача Хан Дзадран билан сўзлашув вақтида. Сурат 2002 йили олинган

Масадиков Афғонистонда «Толибон» экстремистик ҳаракатини қўллаган пушту қабилаларнинг оқсоқоллари билан музокара олиб борган.

Шунингдек у қирғизча, русча, инглизча, пушту ва дари тилларида эркин сўзлашади.

Масадиковнинг айтишича, унинг асосий мутахассислиги — шарқ давлатлари ўртасидаги дипломатия ва халқаро муносабатлар. Охирги 12 йилда у Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта шарқдаги халқаро терроризм, гиёҳванд моддалар, жанжалларни олдини олиш масалалари билан шуғулланади.

2014 йили Масадиков «Қаҳрамонларнинг авлодлари» ҳаракатига асос солган. Бу ташкилот Улуғ ватан урушида ҳалок бўлган қирғизистонликларни аниқлаш билан шуғулланади.

Масадиков 2017 йили президентлик сайловига қатнашиб, 0,63% овоз олган. 2021 йили бўлган президентлик сайловига ҳам қатнашишни режалаштириб, бироқ номзодини олиб қўйган.