Қирғизистонда 900га яқин коронавирусга қарши эмлов пункти очилди — Республика штаби

272

COVID-19га қарши курашиш бўйича Республика штабнинг бошчиси, министрлар кабинети раисининг ўринбосари Жилдиз Бакашова брифингда Қирғизистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 11 июлда ўлкага Хитойда ишлаб чиқарилган Sinopharm вакцинасининг иккинчи партияси келди — бу 1 млн 250 минг доза.

Бакашованинг айтишича, ҳозир ҳукумат яна 1 млн 250 минг доза Sinopharm вакцинасини июлнинг охиригача олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда.

«Миллий эмлашни ташкил қилиш режаси бўйича, 18 ёшгача бўлган болалар билан муҳожирларни ҳисобга олганда аҳолининг 70%, бошқача айтганда 2 млн 187 417 одам* эмлашдан ўтиши керак», — деб таъкидлади у.

*Бироқ 26 июнда БМТ тизимларининг Қирғизистондаги доимий координатори Озонниа Ожиело билан бўлган учрашувда Бакашова деярлик 3,2 млн одам эмлашга муҳтож, унинг орасидан ўзгача гуруҳга 2,6 млн одам киради деб билдирган эди.

«Унга кўра, бизга 6,4 млн доза вакцина ёки энг камида 5,2 млн доза керак бўлади»,— деб билдирган Бакашова.

Биринчи навбатда вакцина аҳолининг ўзгача гуруҳига ишлатилади — бу 1 млн 312 минг 450 одам. Улар — тиббиёт ходимлари, куч тизимларининг ходимлари, ижтимоий ходимлар, 60 ёшдан катта ва сурункали касаллиги бор фуқаролар, аҳолининг қуйи қисмлари.

Бироқ 18 ёшдан ўтган барча хоҳловчилар эмлашдан ўтса бўлади.

Вакцинани қандай қилдирса бўлади?

Поликлиника, оилавий шифокорлар марказларидан ташқари, савдо марказларида, мактабларда, университетларда ва бозорларда эмлаш пунктлари очилди.

«Оммавий эмлаш ўтказиш мақсадида давлат, билим берувчи, муниципал муассасаларда, спорт майдонларида, савдо марказларида ва бошқа жойларда 847 вақтинчалик эмлаш пунктлари очилди. Улар санитар-эпидемиологик талабларга жавоб беради», — деб билдирди Бакашова.

Вақтинчалик эмлаш пунктларини узлуксиз электр энергияси, вакцинани сақлаш ва фойдаланиш учун музлаткич билан таъминлашга масъул одамлар аниқланди.

Унинг ичида 599 пункт давлат тиббий муассасаларда, 10 — хусусий тиббий муассасаларда, 100 — умум билим берувчи мактабларда, савдо марказлари билан маданий-спорт муассасаларида — 12дан пункт очилди. Яна 30 пункт Қирғизистоннинг бозорларида, шунингдек 84 — мобил бригада тузилди.

«Бишкек, Чолпон-Ота, Қоракўл ва Ўш шаҳарларида эмлаш пунктлари туну кун ишлайди. Оммавий эмлашни ташкил қилиш учун аҳоли йиғилган жойларда — паркларда, майдончаларда чодирлар қўйилади», — деб таъкидлади у.

Вакцинани келиши ва фойдаланиш онлайн назорат қилинади.

Эмлашга қандай ёзилса бўлади?

Эмлашга электрон ёзилиш Бишкек шаҳрида бўлади, бироқ ҳозир ҳудудларга жойлаштирилмоқда.

«COVID-19 касаллигига қарши эмлашга онлайн-ёзилиш яқинда ҳудудларда ҳам бўлади. ҳозирги вақтда ўзи мустақил ёзила олмаганларга кўмаклашувчи кўнгиллилар гуруҳини ўқитиш ишлари якунланиб қолди», — деб билдирди Бакашова.

Шунингдек, эмлашга ёзилиш учун пойтахтдаги 118 хизматига мурожаат қилса бўлади.

Эмлашдан ўтгани ҳақида сертификатни қандай олса бўлади?

Коронавирусга қарши эмлангани ҳақидаги сертификатни онлайн режимда portal.tunduk.kg портали орқали олса бўлади. Бу қирғизистонликларга ва чет элликларга ҳам қулай.

«Сертификат автоматик турда тузилади, ундан нусха кўчириш ёки pdf-форматдаги ҳужжат қатори сақлаб олса бўлади. унда ишончлилигини текширувчи QR-код бўлади», — деб таъкидлаган Бакашова.

Муассасанинг маълумотига кўра, ҳозирги вақтда «Эмланганларнинг реестри» тизимини тузиш ишлари тугатилиб қолди. Унда вакцина олган чет элликлар ва Қирғизистон фуқаролари ҳақида маълумотлар бўлади.

Қирғизистондаги COVID-19нинг учинчи тўлқини

Бир неча ҳафтадан бери Қирғизистонда COVID-19 юқтирганлар сони кескин кўпайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини 15 июнда билдирган.

COVID-19 юқтирганларнинг сони кундан-кунга кўпайгани сабаб ҳукумат қирғизистонликларга эпидемиологик вазият оғирлашган ҳудудларга боришдан сақланишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, фуқароларни одамлар кўп йиғилган жойларга бормай, санитар меъёрларга амал қилишга чақирган.

Бундан ташқари, республика штаб министрлик ва муассасаларнинг етакчиларига ходимларни «тез орада» эмлашдан ўтказишни, уларни камида 50%ни, яъни 60 ёшдан катта ходимларни, сурункали касаллиги борларни, ҳомиладорларни масофадан ишлашга ўтказишни таклиф қилган. Барча милиция ходимларини эмлашдан ўтказиш кераклигини ИИВ бошчиси Улан Ниязбеков ҳам айтган.

Президент ўзининг администрациясига, министрлар кабинетига, давлат органларига, бундан ташқари, вилоятлардаги мухтор вакилликларига ва қишлоқ ҳукуматларининг етакчиларига ўз ходимларини эмлашдан ўтказишни топширди. Шундай кўрсатма соғлиқни сақлаш ва билим бериш вазирлигига ҳам айтилди.

Республика штабнинг 12 июлда берган маълумотига қараганда, сутка давомида Қирғизистонда коронавирус юқтирган 11 бемор вафот этди.

Штабнинг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда касалликдан 2 113 киши кўз юмди.

Сутка ичида коронавируснинг янги 1330 ҳолати аниқланди. Энг кўп юқтиришлар пойтахтда қайд этилмоқда.