Қайта сайлов: Кўчма овоз беришда уч шаҳарда 3 511 киши сайлади

239
Сурат: МСК

Ўш, Бишкек ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига қайта сайловда 10 июль куни 3 511 киши участкадан ташқари овоз берди. Уларнинг 2 277си Бишкекда, 1 031и Ўшда, 203 Тоқмоқ шаҳрида.

Умумий сайлов участкасидан ташқари овоз бериш учун 3 995 киши ариза берган. Уларнинг орасида ногирон, имконияти чеклангани сабаб сайлов участкасига келолмаган, касалхоналардаги ёки турмадаги сайловчилар кўчма овоз беришга рўйхатга олинган.

Шунингдек участокдан ташқари президент Садир Жапаров ва унинг аёли Айгул Жапарова овоз берди. Бунга давлат раҳбарининг шахсий хавфсизлик ходимларининг бирида коронавирус аниқлангани сабаб бўлди.

Бугун 11 июлда Ўш, Бишкек ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига қайта сайлов бўлмоқда.

11 апрелда ўтган сайловнинг натижасини МСК бекор қилган. Бу қарор овоз бериш натижасига таъсир қилган қонунбузарликлар — овоз сотиб олиш, маъмурий ресурс, сайловчиларни оммавий рўйхатга олиш — сабаб қабул қилинган.