Чегарадаги отишмада ҳалок бўлган Хуснидин Хожиевнинг дафн маросими ўтди

304
Сержант Хуснидин Хожиевни дафн қилиш маросими. Сурат: «Турмуш» нашри

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишувда ҳалок бўлган сержант Хуснидин Хожиевнинг жасади 10 июлда Лайлак туманининг Бешкент қишлоғида дафн қилинди. Маросимдан «Турмуш» нашри суратларни жойлади.

Хожиев — чегара хизматида ишлаганига беш йил бўлган. У 2016 йили Баткен вилоятининг Исфана шаҳридаги касб-ҳунар лицейининг ошпаз-қандолатчи мутахассислигини тамомлаб, №2021 ҳарбий бўлимнинг «Таш-Булак» чегара заставасида командир-ошпаз бўлиб ишлаб келган. Унинг ортида аёли ва икки ёшли ўғли қолди.

Марҳумни дафн маросимига Баткен вилоятининг бошчиси Абдикарим Алимбаев қатнашиб, Хажиев «қаҳрамонларча» қурбон бўлганини таъкидлади. Шунингдек, 27 ёшдаги сержантнинг оиласига Баткен шаҳридан уй бериш қарори қабул қилинди.

Хожиевни қурбон бўлиши

Хожиев 8 июлда ҳалок бўлган. Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, Чашмагилдан довони томон кетаётган Баткеннинг тўрт отлиқ чегара ходимига тожик ҳарбийлари кутилмаганда ўқ отган.

Уларнинг иккисига ўқ тегиб, иккиси қочиб кетишга улгурган. Ўқдан яраланганларнинг бири Хожиев воқеа бўлган жойда вафот этган. Бир ҳарбий эса гаровга олинган.

Тожик томон Хожиевнинг жасадини Қирғизистонга 9 июлда ўтказиб берган. Ҳарбийнинг жасади билан бирга Қирғизистоннинг чегара хизматига тегишли уч от буюмлари билан қайтарилган. Бундан ташқари, гаровга олинган ҳарбий ҳам Қирғизистонга қайтарилгани хабар қилинди.

Отишув вақтида тожик томондан ҳам яраланганлар ва ҳалок бўлганлар борлиги айтилмоқда, бироқ тожик ҳукумати йўқотишлар бўйича расмий маълумот бермаган.

Тожик ОАВлари Тожикистоннинг МХДҚнинг маълумотига таяниб, отишув тўрт чегарачи чегарани ноқонуний босиб ўтгани учун бўлганини ёзди.