Ўшга 11-июлда 275 минг доза «Синофарм» вакцинаси келади

270

11-июлда Хитойдан Ўш шаҳрига 110 минг, вилоятга 175 минг доза «Синофарм» вакцинаси келади. Аҳолини эмлаш 12-июлдан бошланиб, у шаҳарнинг 18 ёшдан катта турғунлари учун бепул бўлади.

Бу ҳақда Ўш мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров «Клооп»га билдирди. Унинг айтишича, эмлаш 7 кун давомида соат 08:00дан 23:00гача шаҳарнинг марказий бозорида, «Келечек» бозорида, «Глобус», «Фрунзе» гипермаркетларида, тўрт мактаб ва поликлиникаларда олиб борилади.

Ўш вилояти ва шаҳри бўйича санэпидемстанциянинг бошчиси Салтанат Орозбаеванинг айтишича, бу вакцина икки доза билан берилади.

Турғунлар иккинчи дозани олгандан кейин вакцинацияланганлиги ҳақида сертификатга эга бўлишади. Бу дунё бўйича тан олиниб, чет ўлкаларга саёҳат қилишда ПЧР-анализини топшириш талаб қилинмайди.

Шунингдек Орозбаева июль ойининг охирида AstraZeneca вакцинасин келиши кутилаётганини айтди.

Қирғизистонда 8-июлга кўра эмлашнинг биринчи дозасини 126 минг 424, икки дозасини ҳам 82 минг 345 одам олди.