Ўш шаҳар ИИБи: Сайловчиларга 1 500 сомдан тарқаткан шахс қўлга олинди

241
Иллюстратив сурат. Муаллифи: Хамидулло Узаков/Kloop

Ўш ШИИБи сайловчиларга 1 500 сомдан тарқатаётган одам қўлга тушганини билдирди. У овоз сотиб олишда гумон қилиниб ШИИБнинг тергов хизматига олиб келинди.

Маълумотга кўра, у пулларни олдиндан тузилган рўйхат бўйича тарқатиб юрган. Милициядан дастлабки маълумот бўйича сайловга қатнашаётган номзоднинг яқин қариндоши эканини айтишди.

Ҳозирда «Сайловчиларни сотиб олиш» моддаси билан судгача текширув бошланди.

8 июль куни ШИИБ овоз сотиб олишда гумон қилинган шаҳар кенгашига отланган номзодни кўлга олган. 7 июлда шу гумондор билан уч киши ушланган.

Гумонланувчиларнинг ёнидан 115 минг сом топилиб, уларнинг бири маҳаллий кенгашга номзод бўлгани аниқланган. Шу сабаб номзод 48 соатга вақтинча сақлаш жойига киритилган.

Милиция қўлга олинганларни «И.Х.», «Р.Ш.» ва «Л.Б.» инициаллари билан белгилаган. Сайловга қатнашган номзодларнинг рўйхатида «Л.Б.» инициалларига Бахадир Латиханов тўғри келади — у «Ынтымак» партиясининг рўйхатида 17чида туради.

11 июлда Ўш, Бишкек ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига қайта сайлов бўлади. Ўш шаҳар кенгашига бўладиган сайловга тўққиз партия қатнашмоқда.

11 апрелда ўтган сайловнинг натижасини МСК бекор қилган. Бу қарор овоз бериш натижасига таъсир қилган қонунбузарликлар — овоз сотиб олиш, маъмурий ресурс, сайловчиларни оммавий рўйхатга олиш — сабаб қабул қилинган.