ИИВ: Чет ўлкаликларга қирғиз паспортларининг берилиши текширилади

51
Иллюстратив сурат

Қирғизистон фуқаролигини олган чет эл фуқароларининг ҳаммасини паспортлари Ички ишлар вазирлиги томонидан текширилади. ИИВдан бунга «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиси Орхана Инандининг қўш фуқаролиги аниқлангани сабаб бўлганини билдиришди.

Ҳуқуқ тартибот органлари чет ўлкаликларга паспортлар ким томонидан ва нима сабабдан берилгани юридик баҳо беради. ИИВнинг матбуот хизмати билдиришича, Қирғизистон паспортини олган хориждан келган фуқароларнинг қўш фуқаролиги бор ёки йўқлигини аниқлаш бўйича ҳаракатлар бошланди.

*«Қирғиз Республикасининг фуқаролиги» ҳақидаги қонунда икки фуқаролик олиш тақиқланган эмас. Чекловлар давлат ходимларига тегишли.

Шунингдек, ИИВдан бунгача паспортлар ноқонуний берилганини ва уларни беришда «Бебошлик» ва «Коррупция» фактлари аниқланганини билдирди.

«Унинг орасида аввал судланган, қидирувда бўлган одамлар, бошқа давлатнинг фуқаролари, керак бўлса жиноий тўдаларнинг одамлари ҳам қирғиз паспортини олиб юрганини биз ўз вақтида аниқлаганмиз [...] ИИВ паспорт системасида тартиб ўрнатиш мақсадида. Текширув вақтида ноқонуний берилган паспортлар бўйича маълумотни ОАВлари орқали жамоатчиликка маълум қилиб турамиз», — деб билдиришди ИИҚдан.

Таъкидлаб ўтсак, Бишкек ШИИБиси судгача текширув асосида Инанди Қирғизистоннинг паспортидан ташқари, муддати 2024 йилнинг 23 сентябрида тугайдиган Туркия Туркия Республикасининг паспортидан фойдаланиб юргани аниқланган.

7 июлда Орхан Инандининг адвокати Таалайгул Токтакунова унинг мижозини Туркиядан олган паспорти яроқсизлигини таъкидлаб, 2012 йилдан бери Қирғизистон фуқароси эканини айтган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов