АҚШ элчилиги нотижроий ташкилотлар ҳақидаги қонунни қайта кўриб чиқишни илтимос қилди

224

АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги «Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги» қонунга бу вақтгача қабул қилинган тузатишлар сабаб билдирув қилди.

Қонунга ўзгартириш киритишни парламент 17 июнда қабул қилган, 7 июлда қонунга ўзгартириш киритишга президент Садир Жапаров 26 июнда қўл қўйгани маълум бўлган.

Элчилик янги тузатишлар тижорий бўлмаган ташкилотларга моддий ва дастурий ҳисобот беришда талабларни оширади деб ҳисоблайди.

«Талаблар нодавлат ташкилотлар фуқаросининг ҳаётини яхшилаш имконига хавф солиб, нодавлат ташкилотлар ҳукуматнинг COVID-19 пандемиясига қарши курашишдаги ҳаракатига қўллов кўрсатувчи энг муҳим чораларига тўсқинлик қилмоқда», — деб ҳисоблашади элчиликдан.

Шунингдек, бундай қонунлар бошқа давлатларда «ҳукуматни танқид қилувчи ташкилотларни таъқиб қилиш» учун қўлланилганини таъкидлашган. Улар мана шундай ҳаракатлар сабаб фикрни эркин билдиришга зарар етказилишини қўшимча қилишди.

«Биз ҳукуматни қонунни ва унинг фуқаролик жамиятига кўрсатган салбий таъсирини кўриб чиқишга чақирамиз. Бу қирғиз демократиясига таъсир қилувчи асосий масала», — деб айтилади элчиликнинг мурожаатида.

Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга кирган можароли тузатиш

«Тижорий бўлмаган ташкилотлар ҳақидаги» қонуннинг можароли тузатишларига президент Садир Жапаров 26 июнда қўл қўйган. Бироқ қонунга киритилган тузатишлар давлатнинг «Эркин Тоо» газетасига бир неча кундан кейин берилган.

Қонунга киритилган янги ўзгаришлар барча тижорий бўлмаган ташкилотлар (ТБТ) иши ҳақида ҳисоб беришга, бухгалтерлик ҳужжатларни, банк ҳисобларини, ташкилотларнинг мулкини ва ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳам беришга мажбурланади.

Жапаровни имзоланган тузатишларига кўра, ТБТнинг шаффофлиги бўйича 17-моддага ҳам икки пункт киритилган. Энди ТБТлар давлат органларига даромадларнинг миқдори ва тизими ҳақида ҳисоб бериши керак.

«Шунингдек тижорий бўлмаган ташкилотларнинг даромадларининг миқдори ва тизими, ташкилот мулкининг миқдори ва таркиби унинг харажатлари ҳақидаги маълумотлар давлатнинг тижорий сирнинг предмети бўлолмайди», — деб айтилади ҳужжатда.

Шу билан бирга қайтариқсиз асосда маблағ олган тижорий бўлмаган ташкилотлар ҳар йили 1 апрелгача солиқ хизматининг сайтига ўтган йилдаги даромад манбалари, уларнинг сарфланиши бўйича маълумот жойлаштириши керак. Қонунга киритилган тузатишларга қараганда, ТБТлар сотиб олган, фойдаланган ва бошқа шахсларга ўтказиб берган мулклари ҳақида маълумот бериб туриши керак.