АҚШнинг элчилиги чегара хизматига 170 минг долларлик ускуналарни берди

233
Сурат: АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги

АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги 8-июлда МХДҚнинг чегара хизматига радиацияни аниқловчи ва идентификацияловчи ускуналарни топширди. Бу ҳақда АҚШнинг элчилигидан билдиришди.

Маълумотга кўра, ускуналарнинг нархи 170 минг доллардан ортади. Элчиликдан бу воситалар Қирғизистон чегарасида ноқонуний айланган радиоактив материалларни осонлик билан аниқлашга ва тўхтатишга имкон беришини таъкидлашди.

«Хавфсиз яегаралар хавфсиз дунёни сақлайди ва Америка қўшма штатлари қирғиз чегараларини, ҳаммамизга таъсир қилган одам савдоси, атом материалларнинг контрабандаси, глобал пандемия ва халқаро терроризм каби глобал хавфлардан сақлаб қолиш учун Қирғиз Республикасини қўллашга йўналтирилган», — деди АҚШ элчилигининг вақтинчалик ишончли вакили Брайан Стиммлер.

2008-йили АҚШнинг миллий ядро хавфсизлиги, атом контрабандани топиш ва тўхтатиш бўйича маъмурияти ва Қирғизистоннинг божхона хизмати ўртасида чегара бекатларида радиацияни аниқловчи тизимларни ўрнатиш бўйича меморандумга қўл қўйган. 2015-йили Қирғизистоннинг умумий 16 чегара пунктига маскур ускуналар ўрнатилган.