МХДҚ «Қумтўр» бўйича келишувлардан чиқиш процессини илгари сурди

227

МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев 8 июлда ўтган матбуот анжуманида ҳукуматни «Қумтўр» бўйича шартномаларидан чиқиши таклиф қилинганини билдирди.

Ташиев тушунтиришича, денонсация «Қумтўр» лойиҳаси бўйича Канада томон билан тузилган барча шартномаларга тегишли. Шу билан бирга МХДҚ ўлка манфаатларига жавоб бермаган ички меъёрий-ҳуқуқий актларни бекор қилишни таклиф қилмоқда.

«Биз томондан, МХДҚнинг тергови Қирғизистон ҳукумати 2009 йилга ва бошқа шартномалардан чиқишни кўтарди, бу қирғиз томондан Centerra Gold Inc. Компаниясининг таркибидан чиқишга олиб келади», — деди Ташиев.

У «Қумтўр» иши бўйича қўлга олинганлар собиқ ва амалдаги сиёсатчиларга нисбатан коррупцияга аралашгани бўйича МХДҚда далиллар борлигини қўшимча қилди.

«Уларнинг айбдор эмасмиз дейиши — шунчаки қуруқ ҳайқириқ. Бизда фактлар бор, тергов томонидан тўлиқ исботланган эпизодлар бор [...] Бизда бу одамларни айбсизлигини кўрсатаётган журналистлар бор, бундай бўлмайди. Бу ерда айбсиз одам ўтирмайди, агар айбсиз бўлса унда оқланади», — деб билдирди МХДҚнинг раҳбари.

Шунингдек Ташиев “[МХДҚнинг ходимлари] тергов ишларида жанжаллашиб қолмаганига» умид қилади.

Бундан ташқари, Ташиев жиноий ишлар ҳамон давом этаётган бир қанча одамларни ва эскириш муддати сабаб жиноий ишлари ёпилган одамлар рўйхатини айтди.

Қидирув эълон қилинганлар:

  • тахтдан қулатилган президент Аскар Акаев;
  • тахтдан қулатилган президент Курманбек Бакиев ва ўғли Максим;
  • иқтисодни ривожлантириш қўмитасининг собиқ раиси Борис Бренштейн;
  • давлат геологиясининг собиқ директори Капар Курманалиев;
  • «Кыргызалтын» бошқармасининг собиқ бошчиси Алексей Елисеев;
  • канадалик инвесторнинг вакили Андрей Сазанов.

Муддати тугагани сабаб иш қисқартирилиб, бироқ айбини тан олганлар:

  • собиқ премьер-министр Турсунбек Чингишев ;
  • собиқ премьер-министр Апас Жумагулов;
  • «Кыргызалтын»нинг собиқ бошчиси Дастан Саригулов;
  • собиқ премьер-министр Игор Чудинов;
  • «Кыргызалтын» бошқармасининг собиқ раиси Алмаз Жакипов.

«Қумтўр» иши

Қумтўр атрофидаги можаролар бир неча ойдан бери давом этади. Октябрь туман суди 7 майда «Кумтор Голд Компани» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундиришга қарор чиқарган.

Бундан бир кун олдин, 6 майда парламент депутатлари исталган компанияга сиртдан бошқарув киритишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишган эди.

«Қумтўр»ни судга ебрганлар аввал одамларни гаровга олиш бўйича судланган. Улар кимлар?

12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг натижасини чиқариб, олтин қазиш компаниясидан, бунгача суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом ёки 4 млрд 252 млн доллар ундиришни таклиф қилган.

Ўша вақтда депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Қумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча четдан бошқарув киритиш. Кейин 14 майда ташқи бошқарув бўйича қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

Кейин 18 май куни ҳукумат Канада ишхонасининг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурукни «Қумтўр Голд Компани» компаниясининг вақтинчалик сиртдан бошқарувчиси қилиб тайинлаган.

Канада ҳукумати ҳам Қумтўр атрофида бўлаётган воқеаларга фикр билдирган. Билдирувга кўра, «Қумтўр Голд» компаниясига ташқи бошқарув киритишга ўтиш Қирғизистонга «тўғридан-тўғри келган чет ўлкалик инвестицияларга зарар қилиш эҳтимоли мумкин».

Кейинчалик бир қанча муаммоли саволлар, сиёсатчиларни ва депутатларни қўлга олиш бошланган: улар «Қумтўр» конини қазиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилинмоқда. Асосан, собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, собиқ депутатлар Исхак Пирматов билан Талантбек Узакбаев вўлга олинган.

8 июлда Centerra Gold Inc. арбитраж судда қирғиз ҳукуматига қўшимча даъво талаблари қўйганини билдирган.

Centerra Gold Inc. қирғиз ҳукумати билан «Кыргызалтын»га «олтин конини биргалашиб босиб олиб, аввалги инвестиция шартномаларини бузишгани сабаб» кўрган барча зарар билан харажатлар учун жавобгарлик юкланган.