Қамчибек Ташиев ҳукуматни танқид қилганлар жавобга тортилишини эслатди

278
Қамчибек Ташиев

МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев 8 июлдаги матбуот анжуманида президентни ва мансабдор кишиларни танқид қилганлар жавобгарликка тортилишини билдирди.

«Ҳозир давлат раҳбарини ва бошқа хизматдагиларни айблаб, туҳмат қилаётган интернетда ўтирганларнинг барчаси қачондир жавобгарликка тортилади», — дейди у.

Унинг айтишича, ҳозирда жамоатчиликда «радикаллаштириш» бориб, давлат тўнтарилишига «ундаганлар» ҳам бор. Ташиев «уларнинг ҳаммаси рўйхатга олиняпти» деб билдирди.

«Ҳозир ўлканинг ичидаги ва чет ўлкадаги ҳар бирингиз ёзилиб, ҳар бирингизни рўйхатга оляпмиз. Чет давлатларидагиларни олиб келиш бўйича бошқа мамлакатлар билан шартнома тузилмоқда. Шу сабаб ҳурматли фуқаролар, тўхтатинглар! Жамиятни радикаллаштиришни, тўнтарилиш бошлашни кераги йўқ. Бунинг натижаси аянчли бўлиши мумкин», — деб қўрқитди у.

Бундан ташқари Ташиев «Жогорку Кенешда ҳар доим [Туркиянинг разведка хизмати ўғирлаган - таҳр.] Орхан Инанди учун жавоб берасизлар деган депутат бор» деб, «сиз ҳам жавоб берасиз» деди. Бироқ МХДҚнинг раиси қайси депутат ҳақида сўз бўлаётганини очиқламади.

«Ҳеч ким сўз эркинлигини чеклай олган эмас!»

Ташиевнинг бу билдируви ижтимоий тармоқларда кескин танқид қилинди. Интернет фойдаланувчилари «ҳеч ким сўз эркинлигини чеклай олмайди» деб МХДҚнинг раҳбарини танқид қилишди.

«Ташиев жаноблари, ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил. Олдингиларнинг ҳаммаси сизларга ўхшаб ўйланиб, қўрқитиб, чеклаб, қамаб бошқарамиз деган. Ҳаммаси адашди, сизлар ҳам адашасизлар. Қирғизнинг эркин фикрлашини, эркин сўзини ҳеч ким, ҳеч қачон чеклай олмаган! Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир дейди қирғиз!», — деб ёзди фейсбук саҳифасидаги фаол Улан Усўюн.

Депутат Дастан Бекешев президентни танқид қилган одам жиноий жавобгарликка тортилмайди деди.

Унинг айтишича, агар кимдир президентни бирор жиноят қилди деса — агар бу ҳақиқатга тўғри келмаса — ёлғон маълумот тарқатишда айблаб уни жавобгарликка тортса бўлади.

Шунингдек у бош прокурор президентнинг розилиги билан давлат раҳбарининг обрўсига путур етказганларни фуқаровий тартибда жавобгарликка торта олишини айтди.

«Бошқача айтганда, фуқаролар ҳукуматни танқид қилса бўлади. масалан, агар қурғоқчилик, кризис ёки бошқа муаммолар бўлса нима учун гапирмаслиги керак? Улар бу ҳақда айтишга ҳақли, қўрқмаслиги керак!» — деди халқ вакили.