Тожикистон Афғонистоннинг «Толибон» билан можароси жиддийлашгани сабаб ЖХШТдан ёрдам сўради

246

Тожикистоннинг Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги (ЖХШТ) вакили Хасан Султонов Афғонистондаги вазият бўйича 7 июлда ўтган йиғинда афғон ҳарбийлари билан урушаётган «Толибон» ҳаракатининг ҳаракати сабаб чегарани мустаҳкамлашга ёрдам сўради.

*«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган. «Толибон» ҳаракатининг жангарилари фақат радикал ҳаракатлари билан эмас, бошқа террористик гуруҳларга, унинг ичида Қирғизистонда тақиқланган «Ал-Қоида»га ҳам алоқадорлиги билан маълум.

Султонов таъкидлашича, аввалроқ Афғонистон ҳукуматининг ҳарбийлари билан «Толибон» жангариларининг тўқнашувидан 1500дан ортиқ афғон аскарлари Тожикистон ҳудудига чекинган.

«Ҳудудда юзага келган вазиятни ва Афғонистон билан бўлган чегаранинг айрим участкалари осонликча етиб бўлмайдиган тоғли ҳудудда эканини ҳисобга олганда, бу масалани ёлғиз ҳал қилиш мумкин эмас. Бундай вазият ЖХШТ асосида етарли реакцияни талаб қилмоқда. Унинг орасида жанубий ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича кучайтирилган чораларни кўриш зарур», — деган Султонов.

ЖХШТга Тожикистондан ташқари Қирғизистон, Россия, Қозоғистон, Арманистон ва Беларус киради.

Тожикистон ҳукумати олдин ҳам афғон ҳарбийлари билан «Толибон» жангариларининг тўқнашувига реакция қилиб, ўлканинг жанубидаги Афғонистон билан чегарадош ҳудудлардаги чегарасини мустаҳкамлаган. Бундан ташқари, Тожикистон зарур бўлган ҳудудларга қўшимча кучларни юборишни режалаштирмоқда.

Унга кўра, тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашга Тожикистоннинг президенти Эмомали Рахмон захирадаги 20 минг ҳарбий ходимни мобилизациялаш топшириғини берган.

Афғонистонда вазият 2021 йилнинг май ойидан бошлаб кескинлашган. Бунга 20 йилга яқин Афғонистон ҳудудида бўлган АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийларини чиқарилиши сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, 4 июлда «Толибон» жангарилари Фарёб афғон провинциясидаги Андхой туманини босиб олишган. Унда Акина қуруқлик порти жойлашган. Бу порт Туркманистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган бўлиб, аскарлар босиб олмаган эди. Бироқ ўз ишини тўхтатгани учун шу ҳудудда озиқ-овқат нархи қимматлаган.

Бундан ташқари, Afghanistan Times афғон нашрининг маълумотига кўра, «Толибон» Фарёб провинциясининг 13-14 туманини назорат қилмоқда.