Қирғизистонда коронавирус юқтирган яна 10 нафар бемор вафот этди

214

Республика штаб 8-июлда ўлкада коронавируснинг 1 238 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 50 нафар тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 693 (20 ходим);
  • Чуй вилоятида — 151 (тўрт медик);
  • Баткен вилоятида — 89 (тўққиз ходим);
  • Ўш вилоятида — 82 (олти ходим);
  • Ўш шаҳрида — 67;
  • Жалолобод вилоятида — 86 (саккиз ходим);
  • Иссиқкўлда — 38 (уч медик);
  • Норин вилоятида — 17;
  • Талас вилоятида — 15.

Ўтган суткада 757 бемор соғайиб, 10 бемор вафот этди — уларнинг олтиси Бишкек шаҳрида, учови Чуй вилоятида ва бири Иссиқкўл вилоятида.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 135 739га етди. Касалликдан 115 513 бемор соғайиб, 2 073 киши қурбон бўлди.

Бугунги кунда 4 525 бемор касалхоналарда даволанишмоқда — уларнинг орасида 186 кишининг аҳволи ўта оғир. Бундан ташқари, 12 506 киши уй шароитида даволанмоқда.