Онкология касаликларини даволаш учун тартибли тезлаткич ишга киргизилди

242
Заррачаларнинг тартибли тезлаткичи. Сурат: соғлиқни сақлаш вазирлиги

Онкология ва гематология миллий марказида 7 июлда *тартибли тезлаткич (линейный ускорител) ишга туширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

*заррачаларнинг тартибли тезлаткичи — бу одамнинг суяк ҳужайраларига имкони борича камроқ зарар етказиб, ўсма ҳужайралари билан курашувчи аппарат. Ҳозирги чизиқли тезлаткичлар нурнинг оқимини қаерга юбориш кераклигини жуда аниқ ҳисоблаб бера олади. Тартибли тезлаткичнинг ўзгачалиги — уни нурга ўсма шиши формасини олишга имкон берганида. Шу сабаб ўсма ҳужайралари йўқ қилиниб, атрофидаги соғ ҳужайралар қолаверади.

Тартибли тезлаткични ишга туширишга соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳам қатнашди. Муассасадан тезлаткичлар «Кумтўр Голд Компани» олтин кон компанияси ажратган пулларга сотиб олинганини таъкидлашди.

Ажратилган 7 млн долларга соғлиқни сақлаш вазирлиги икки тезлаткич, компьютер томографияси ва бошқа керакли ускуналарни сотиб олган.

Ишга тушириш вақтида Бейшеналиев тезлаткич ишлай бошлаганда «онкологик беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати яхшиланади» деб билдирди.

Тезлаткичларни ишга туширишнинг кечикиши

Тартибли тезлаткичлар 2021 йилнинг қиш фаслидан бери ишга туширилмаган. Бир сабаби ускунани COVID-19 пандемияси сабаб олиб келиш масаласи бўлса, яна бири тезлаткичларни ишга тушириш учун маблағ сақланган ҳисобнинг тақиқда бўлишида.

Кейин «Ракка қарши бирга» жамоат ташкилотининг раҳбари Гулмира Абразакова тезлаткичларни олиб келишга эълон қилинган тендер ўтгандан кейин мағлуб бўлган компанияларнинг бири судга берганини, бироқ онкология бу процессда енгиб олганини билдирган. Шундан сўнг унга жой тайёрлаш жараёни бошланган, бироқ таъмирлаш ишлари тугагандан кейин яна текширув келган.

Абдразакова ариза «Ёрдам бериш осон» хайрия фондининг бошчиси Динара Аляева томонидан берилиб, шу асосида МХДҚ томонидан текширув бўлганини айтган.

Шунингдек, Абдразакова Аляевага тендерни ўтказишда ҳеч қандай носозликлар ва қонунбузарликлар бўлмаган деган ёзма огоҳлантириш келганини тушунтирган.

Динара Аляева ўзи МХДҚга ҳеч қандай ариза ёзмаганини билдирган. У охирги марта икки йил олдин шикоят қилганини, бу тартибли тезлаткич сотиб олиш учун ўтказилган тендерда рақобатни бекор қилган техник топшириқларга боғлиқ эканини айтган.