Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара хизмати 8-июлда соат 17:00 атрофида қирғиз-тожик чегарасида икки давлатнинг чегарачилари орасида отишув бўлганини маълум қилди.
Муассасадан билдиришларича, Қирғизистоннинг отлиқ чегара хизмати Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Наумина довонига яқин жойда хизмат ўтаётган бўлган. Мазкур йўналишдан Чашмагильдан довони томон кетишаётганда Тожикистоннинг чегарачилари томонидан кутилмаганда ҳужум бўлган.
«Ҳарбий хизматчилар орасида отишув бўлган. Можаро вақтида жароҳатланган ҳарбийлар бўйича маълумот аниқланмоқда. Икки томоннинг чегара вакиллари мазкур факт бўйича текширув олиб боришмоқда», — деб билдиришди чегара хизматидан.
Воқеани келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатни текшириш мақсадида куч структураларининг етакчилари ва чегара хизматининг Баткен вилояти бўйича бошқармаси раҳбари Киялбек Тўлўнбаев жўнаб кетди.
Тожик ОАВлари Тожикистоннинг МХДҚ маълумотига таяниб, отишув тўрт қирғиз чегарачи чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун содир бўлганини ёзишди. Тожик томон икки қирғиз чегарачи яраланганини маълум қилди.
«Қирғиз чегарачилари ҳарбий ва фуқаролик формасида, қуролланган бўлган. Улар Девашит туманидан Қирғизистон ҳудудига тўққиз отни олиб ўтишга ҳаракат қилишган», — деб айтилади Тожикистоннинг МХДҚ тарқатган маълумотда.