Республика штаб 7 июлда ўлкада коронавируснинг 1 198 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 38 тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 717 (12 ходим);
- Чуй вилоятида — 142 (беш ходим);
- Баткен вилоятида — 88 (тўрт медик);
- Ўш вилоятида — 75 (икки медик);
- Ўш шаҳрида — 60 (икки медик);
- Жалолобод вилоятида — 53 (11 ходим);
- Иссиқкўл вилоятида — 39 (икки ходим);
- Норин вилоятида — 20;
- Талас вилоятида — 4.
Шунингдек ўтган суткада 781 бемор соғайиб, тўққиз бемор вафот этди — уларнинг тўрт нафари Бишкек шаҳрида, Баткен ва Чуй вилоятларида иккитадан, бири Жалолобод вилоятида.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 134 501га етди. Касалликдан 114 756 бемор соғайиб, 2 063 киши вафот этди.
Бугунги кунда 4 253 бемор касалхонларда даволанмоқда — уларнинг орасидан 184 кишининг аҳволи ўта оғир. Бундан ташқари 12 315 киши уй шароитида даволанмоқда.