«Асосийси тирик экан». Садир Жапаров Орхан Инандининг ўғирланиши бўйича фикрини айтди

239

Президент Садир Жапаров қирғиз фуқароси, «Сапат» билим бериш муассасаларининг асосчиси Орхан Инандининг ўғирланиши бўйича 24.kg нашрига интервью берди.

Унда Жапаров 2016 йилдан бери Инандини уч марта ўғирлаб кетиш ҳаракати бўлганини, охиргиси қиш ойларида содир бўлганда МХДҚ сақлаб қолганини айтди. Ўқитувчини ўғирланишига «бепарволик» сабаб бўлганини билдирган.

«Учинчиси қиш ойларида бўлиб, унда Камчибек Ташиев сақлаб қолибди. Аниқроғи, МХДҚнинг йигитлари сақлаб қолишган. Уни Орхан Инанди ва унинг оиласи ҳам билади. Шунда Камчибек Кидиршаевич ёлғиз юрма, доим тан соқчи билан юргин деб огоҳлантирган экан. Бепарволик қилибдида...», — деб тушунтирган президент.

Шунингдек, давлат раҳбари ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевга Туркиянинг элчисига нота топшириш бўйича буйруқ берганини таъкидлаб, уни қайтариб олиб келиш учун Туркиядан унинг фуқаролиги бўйича жавоб кутишаётганини айтган.

«Энг муҳими — омон-эсон экан. Умри узоқ бўлсин. Қайтариб олиб келиш бўйича масала кўтардик. Бироқ ҳозирча Туркия томондан расмий жавоб келмади. Оғзаки турда Орхан Инанди сизларнинг фуқаронгиз эмас, бизнинг фуқаро, бизда фуқароликдан чиқмаган деган жавобни беришди. Туркиянинг расмий жавобини кутишимиз керак», — деди Жапаров.

Қирғизистоннинг фуқароси Орхан Инандини Туркиянинг миллий разведка ташкилоти ўғирлаб ўлкага етказганини Режеп Тайип Эрдоган ўзи 5 июлда билдирган. Бироқ Эрдоган президент Садир Жапаров билан июннинг бошида учрашганда Инандининг йўқолиши бўйича маълумоти йўқлигини айтган.

Орхан Инанди 31 майга ўтар кечаси Бишкекнинг марказий кўчаларининг биридан ўғирланган. ИИВ ва МХДҚ унинг йўқолишини текширгани билан жамоатчиликка ҳеч қандай маълумот берилмаган.