HRW: Туркия Орхан Инандини ўғирлаб халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди

210
Орхан Инанди

Қирғизистон ва Туркия ҳукумати Бишкек шаҳрида яшаб, икки фуқаролиги бор Орхан Инандини ўғирлаб, уни суд текширувларисиз Туркияга етказди — бу ҳаракатлар «халқаро ва Қирғизистоннинг ички қонунларини жиддий бузиш». Бу билдирувни Human Rights Watch халқаро ташкилоти 7 июлда маълум қилди.

«Қирғизистоннинг нуфузли таълим муассасасининг президенти Орхан Инанди Туркиянинг махсус хизмати томонидан ўлкадан ноқонуний чиқариб кетилди. У Туркияга дунёнинг бошқа давлатларидан куч билан одамларни куч билан олиб кетган ҳолатларнинг охирги жабрланувчиси. Улар [ўғирланганлар] АҚШда яшаган уламо Фетхуллах Гулен билан алоқадор бўлиши мумкин», — деб билдиради Human Rights Watch ташкилотининг билдирувида.

*«Гуленнинг ҳаракати» Туркияда террористик ташкилот деб танилиб, ФEТО (Фетхуллахнинг террористик ташкилоти) деб аталади. Туркиянинг ҳукумати диний ташвиқотчи «Гуленнинг ҳаракатини» 2016 йилдаги тўнтарилишда айблаб, уларни террористик ташкилот деган. Бироқ Фетхуллах Гулен бу айбловларни инкор қилиб келади.

Ташкилотнинг Европа ва марказий Осиё бўйича директори Хю Уилямсоннинг айтишича, Инандини ўғирланиб, Туркияга етказилиши «Анқаранинг ҳуқуқини устуворлиги ва асосий халқаро қонунларга бефарқ муносабатда эканини англатади.

«Турк-қирғиз фуқаролиги бор Инанди Туркиянинг махсус хизмати томонидан Туркияга ноқонуний чиқариб кетилиши учун қирғиз юртида ўғирланиб, бир неча ҳафта бедарак бўлгани — бу қирғиз ҳукумати Анқарага бардош беришни истамагани ёки бу қўлидан келмагани, қолаверса улар билан келишиб олганини тушунтиради», — деди Уилямсон.

Орхан Инанди «Сапат» билим бериш халқаро муассасасининг асосчиларидан бири. Мазкур муассасасига ўлка бўйича 16 лицей, халқаро «Ала-Тоо» университети, халқаро «Силк Роад» мактаби ва 4 тўлиқ бўлмаган умум таълим мактаби киради.

Инандининг бедарак йўқолиши

Инанди 31 майдан бери бедарак бўлган, «Сапат»нинг ходимлари уни Туркиянинг махсус хизмати ўғирлаган деб тахмин қилишган. Бу орала «Сапат»нинг юзлаган битирувчилари ва ходимлари митингга чиқиб, Инандини топишни талаб қилишган.

Ички ишлар вазирлиги бу воқеа бўйича «Одам ўғирлаш» моддаси билан судгача текширув ишини бошлаган. Шунингдек, Инанди Интрепол орқали қидирила бошлаган.

Унинг турмуш ўртоғи Рейхан Инанди у Туркия элчихонасида куч билан ушлаб турилганини айтган. Бироқ элчилик бу маълумотни инкор қилган.

Шу вақтда турк ОАВлари «ФEТОнинг Ўрта Осиёдаги имоми Орхан Инанди қўлга олинди» деб ёза бошлаган.

Инандини Қирғизистондан чиқариб кетиш

Орадан бир ой ўтиб, 6 июлга ўтар кечаси Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган ўзи маълумот бериб, Орхан Инанди турк разведка хизмати томонидан Қирғизистондан олиб келинганини билдирган.

Шунингдек Туркиянинг бошчиси бундай операциялар бир қатор давлатларда ўтказилиб ФEТОнинг 100дан ортиқ аъзолари қўлга олинганини маълум қилган.

Туркиянинг махсус хизмати Орхан Инандидан ташқари яна кимларни олиб келди?

Мазкур билдирувдан кейин ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Ахмет Доганга нота топшириб, Инандини қайтаришни талаб қилишган.

Бироқ Ахмет Доган ўғирланган Орхан Инанди Туркиянинг фуқароси эканини таъкидлаб, фақат туркиялик эканини билдирди. Шунингдек у турк томон Қирғизистон ҳудудида юқоридаги операция амалга оширилгани ҳақида маълумот бермаганини таъкидлади.

Президент Садир Жапаров Инандини аввал ҳам уч марта ўғирлашга ҳаракат қилинганини, охирги марта уни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимлари сақлаб қолишганини билдирди. Шунингдек, Жапаров уни қайтариб келиш учун Туркиядан расмий жавоб кутаётганини қўшимча қилди.