Вакцина олиш орқали коронавируснинг тарқалишини қандай тўхтатиш мумкин? Тушунтирамиз

279

Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди. Июннинг охирги икки ҳафтасида касаллик юқтирганлар сони икки марта кўпайди. Ўлкадаги аҳолининг 2%га етмагани эмланганини ҳисобга олганда эпидемияни тўхтатиш мумкин эмас. Бироқ одамларни тезроқ эмлаб ҳам бўлмайди, сабаби ўлкада вакцина етарли эмас.

Вакцинанинг охирги партияси Россиядан 17 июнда олиб келинган. Бу одам умрини сақлаб қолиш учун юборилган тўртинчи гуманитар ёрдам. Қирғизистонда эмлаш кампанияси бошланганига уч ой бўлди, бироқ ҳозирча юз одамнинг орасидан бир-иккисигина эмланди.

Учинчи тўлқин

2021 йилнинг 15 июнида Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини маълум қилган. Касалхоналарда COVID-19 билан оғриган беморларга қўшимча койка тайёрланмоқда. Йил бошида коронавирусни тарқалиши бироз камайгани билан март ойидан бошлаб касаллик юқтирганларнинг сони кўпая бошлади. 2021 йилнинг июнь ойидан бошлаб кунига 1000дан ортиқ ҳолат қайд этилмоқда. Охирги ҳафтада касалликка чалинганларнинг сони кунига 927 кишига етмоқда. Бунга эпидемияга қарши чоралар етарли равишда сақланмай, одамлар орасида борди-келди кўпайиб, эмлаш ишлари суст бўлаётгани сабаб.

Ўзингни ва ўзгани коронавирусдан ҳимоя қилиш учун ЖССТ эҳтиёт чораларига амал қилишга чақиради: ниқоб тақишни, одам кўп йиғилган жойлардан узоқ бўлиш ва ижтимоий масофани сақлаш. Бироқ ўтган йилдаги оғир карантин ва кўрилган чоралар секин-асталик билан енгиллаштирилгандан кейин одамлар эътиборсиз юра бошлади. Бишкекнинг кафе-ресторанлари, бозорлар одамларга тўлган, никоҳ ва бошқа тўйларга юзлаган одам боради. Жамоат транспортларда ниқобсиз юриб бўлмайди деган огоҳлантиришлар ёпиштирилгани билан ҳайдовчилар билан йўловчилар уни эътиборга олмайди. Касаллик юқтириш хавфи кундан-кунга ўсмоқда.

Эмланишга ҳеч нарса етмайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўрсатмасига қараганда, вируснинг тарқалишини тўхтатиш учун дунёдаги аҳолининг 60-70%ни эмлаш керак. Бу маълум бир давлатларнинг статистикаси билан тасдиқланган.

2021 йилнинг февраль ойига кўра Исроил аҳолисининг ярми ёки 50% эмланган. Шу сабаб коронавирус юқтирганларнинг сони кескин камайган. Бугунги кунда ўлкада аҳолининг 64%ы эмланган, эпидемия деярлик йўқолган: тўрт ой оралиғида сутка давомида касалликка чалинганларнинг сони 7300дан 146 кишига қисқарган.

Германияда инфекциянинг тарқалиши 2021 йилнинг май ойидан бери 50 мартага камайган. Ҳозирги вақтда у ерда аҳолининг деярлик 54% эмланган.

Учинчи тўлқинни тўхтатиш учун Қирғизистон эмлашни тезлаштириш керак. Бироқ бугунги кунда ўлкага 270 минг доза вакцина кирган — бу 135 минг одамни эмлаш етарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 106,5 минг қирғизистонлик вакцинани биринчи дозасини олган — бу умумий аҳолининг 1,4%. 76,5 минг одам тўлиқ циклни олиб битган — уларга икки доза ҳам қилинган.

Ҳудудлар бўйича вакцина олиш Бишкек ва Ўш шаҳарлари олдинда. Бу ерда аҳолининг 2,5% эмлашдан ўтган. Ўш ва Баткен вилоятлари охирида келмоқда — бу ерда 1% кам одам вакцина олган.

Вакцинани ё олиб келолмаймиз, ё сақлаш олмаймиз

Қирғизистон — иқтисоди ортда қолган давлат, у ўз фуқароларини бепул вакцина билан таъминлай олмайди. Ўлкада вакцина ишлаб чиқарилмайди, четдан олиб келишга эса бюджетда маблағ йўқ. Бундай шароитда донорларнинг ёрдамидан умид қилишга тўғри келади.

Бироқ чет давлатлар Қирғизистонга ёрдам қатори берган вакциналарнинг партияси ҳам республикага кеч олиб келинмоқда. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг айтишича, 2021 йилнинг май ойида ҳукумат Хитойнинг Sinopharm вакцинасини иккинчи партиясини олиб келолмаган. Бунга «Пекин йўналишида самолёт ёки авиарейсларнинг» йўқлиги сабаб бўлган.

Ўтган йили соғлиқни сақлаш вазирлиги Европа ажратган вакцинани рад этган — бунга ўлкада вакцинани сақловчи музлаткичларнинг йўқлиги сабаб бўлган. Ҳозир керакли ҳарорат режими бор, бироқ шу йилнинг апрель ойида Россиянинг «Спутник V» вакцинасининг 900га яқин дозаси музлаткич ўчиб қолгани сабаб эриб кетган. Буни Бейшеналиев ювиб-тозалаган ишчи кутилмаганда музлаткични ўчириб қуйган деб тушунтирган. Бу вакцина сотилиб кетган, кейин уни ҳисобдан чиқариб қўйишган деган версияни тан олмаган.

Вакцина олиш ўйлаганингиздан анча осон

Ҳозир Қирғизистонда ким хоҳласа Хитойнинг Sinopharm ва Россиянинг Sputnik V вакцинаси билан эмланса бўлади. рус вакцинаси олдин пенсия ёшидагиларга қилинган, ҳозир бундай чеклов йўқ.

Икки вакцина ҳам синов вақтида таъсири юқори эканини кўрсатган. Sinopharmнинг самаралилиги 79%ни ташкил қилган, Sputnik V — 90%дан юқори. Sinopharm жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан, Sputnik V эса учинчи фазанинг камида 6 синовидан ўтиб, 60дан ортиқ давлат томонидан маъқулланган. Ҳозир вакцинани Европа иттифоқига мослиги текширилмоқда.

Яқинда Қирғизистонга яна 150 минг доза Sinopharm ва 400 минг доза англо-швед вакцинаси AstraZenecaʼ келиши кутилмоқда. AstraZeneca вакцинаси жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Европанинг дори-дармон агентлиги томонидан маъқулланган. Ишлаб чиқарувчининг айтишича, вакцина коронавирусдан 79%га, касалхонага ётқизиш каби оғир туридан 100%га ҳимоя қилади.

Қирғизистонда коронавирусга қарши эмланиш жуда осон. Эмлаш пунктлари ўлка бўйича ишламоқда, тўлиқ рўйхат билан қуйида танишасиз.

Вакцина оламан деган одам рўйхатда турган ерига қарамай, истаган эмлаш пунктига келса бўлади. ёнида фақат паспортини бўлиши етарли. Эмлашдан олдин текширувдан ўтказилиб, одамнинг тана ҳарорати ва қон босими ўлчанади, кейин — қилинган вакцинанинг номи ва иккинчи доза олиш учун келувчи кун ёзилган квитанция берилади.

Материални тайёрланганлар: Зарина Жолдошова, Мундузбек Каликов, Аэлита Максатбекова,