Қирғизистонда коронавируснинг 1 485 янги ҳолати қайд этилиб, 10 киши вафот этди

233

Республика штаб 2-июлда ўлкада коронавируснинг 1 485 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 923;
  • Чуй вилоятида — 165;
  • Ўш вилоятида — 109;
  • Жалолобод вилоятида — 91;
  • Баткен вилоятида — 80;
  • Иссиқкўл вилоятида — 38;
  • Ўш шаҳрида — 33;
  • Норин вилоятида — 24;
  • Талас вилоятида — 22.

Ўтган суткада 571 бемор соғайиб, 10 бемор вафот этди — уларнинг олтиси Бишкек шаҳрида, иккиси Баткен вилоятида, Жалолобод ва Талас вилоятларида биттадан.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 127 880га етди. Касалликдан 111 269 бемор соғайиб, 2 019 киши вафот этди.

Бугунги кунда 3 961 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Бундан ташқари, 9 815 киши уй шароитида даволаняпти.