Давлат идораларига эмлов олиш ва ходимларнинг ярмини масофадан ишлашга кетириш тавсия қилинди

214

Коронавирус билан курашиш бўйича республика штаб COVID-19 касаллигининг тарқалишини тўхтатиш мақсадида вазирликлар билан муассасаларга чеклов киритишни таклиф қилди.

30-июнда министрлар кабинети раисининг ўринбосари ва штаб бошчиси Жилдиз Бакашова имзолаган хатда қуйидаги таклифлар айтилади:

  • Вазирлик ва муассасаларнинг етакчиларига ходимларнинг камида 50%ни, уларнинг орасида 60 ёшдан катта ходимларни, сурункали касали борларни, ҳомиладор аёлларни масофадан ишлашга ўтказиш;
  • Ташкилотларда ва муассасаларда эпидемияга қарши режимни сақлашни қатъий назорат қилиш, дезинфекция ишларини узлуксиз ўтказиш;
  • тез оранинг ичида вазирлик ва муассаса ходимларини эмлашдан ўтказиш;
  • вазирлик ва муассасаларнинг етакчиларига келганлар ва ходимлар киришини чеклаш ва барча учрашувларни онлайн режимига ўтказиш;
  • эпидемиологик вазият яхшилангунча барча ходимлар маданий тадбирларга, жамоат овқатланиш жойларига, кафе, ресторанларга, кўнгилочар марказларга, бозорларга, йирик савдо марказларига, кинотеатрларга, музейларга бормасин.

COVID-19нинг учинчи тўлқини

Сўнгги ҳафталарда ўлкада COVID-19 юқтирганларнинг сони кескин кўпайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 июнда Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини расмий эълон қилган эди.

Ўтган суткада ўлкада вирус 1 392 кишида аниқланиб, уларнинг орасидан 803 ҳолат Бишкек шаҳрида қайд этилган.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 126 395га етди.

Расмий версияга кўра, пандемия бошлангандан бери умумий 110 698 бемор соғайиб, 2 009 киши вафот этган.

Республика штаб қирғизистонликларни эмедемиологик вазият кескинлашган ҳудудларга бормай туришга чақирган. Шунингдек штаб фуқароларни аҳоли кўп йиғилган жойларга бормаслик ва санитар талабларни сақлашга чақирган.