Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Қорасув қишлоғида 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўтириш бўйича иш судга ўтди. Бу ҳақда «Клооп»га ВИИБнинг раҳбари Шеркул Турганбаев билдирди.
Унинг айтишича, 4 мартда заҳарланишдан кейин 19 кишини чақириб чой берган Бурулкан Эргешова устидан «Санитар-эпидемиология қоидаларини бузиш» ва «Эҳтиётсизликдан одам ўлдириш» моддаси билан иш қўзғалган.
Шу асосида гумондор 48 соатга қамалиб, тергов суди томонидан уй қамоғига чиқарилди. Экспертиза ўтиришга келганлар метил спиртидан заҳарланганини кўрсатган.
Шу сабаб ТИИБнинг ходимлари терговни тугатиб, ишни мазкур моддалар билан Ахси туман судига ўтказган.
«Номзоднинг зиёфати»
Жорий йилнинг 3 мартида Қорасув қишлоғининг турғуни, собиқ депутат Алмазбек Эргешовнинг опаси Бурулкан Эргешова 19 кишини чақириб 23 февраль ва 8 март муносабати билан байрам ташкил қилган. Шу куни кечда 6 киши заҳарланиш белгилари билан Ахси ҳудудий касалхонасининг жонлантириш бўлимига тушган.
4 мартда 6 одамнинг ҳаммаси вафот этган. Унда маҳаллийларнинг бири уларни чойга маҳаллий кенгашга номзод бўлган аёл чақирганини айтган. Эргешова маҳаллий кенгашга номзодлигини тасдиқлаб, бироқ зиёфат бериш сайловга боғлиқ эмаслигини айтган.
Мазкур қишлоқ ҳукумати 2017 йили ароқ сотишни тақиқлаган. Шу сабаб Эргешова ўзининг дорихонасидан спирт олиб келиб сувга аралаштириб бергани айтилган.
«Куёвим эрталаб туролмай йиқилиб қолди. «Бошим оғриб, кўзим кўрмаяпти» деди. Қайта-қайта йиқилди. Кейин касалхонага олиб борсам томчи дори қуйишди, шунда ҳам «кўзим кўрмаяпти» деди [...] Оғзидан ҳам қон келди, кўзлари кўкариб, танаси қорайиб кетди. Ундан олдин ҳам ўлганлар спиртдан ўлганда. Шу спиртни бермаса ўлмасди», — деган марҳумларнинг бирини аёли.
Эргешова спиртни сувга аралаштирганини у ўтириш ўтказган овқатланиш жойининг эгаси ҳам тасдиқлаган.
Унда Эргешова «меҳмонга турғунларни номини айтиб чақирмаганини» ва «бундай бўлади деб ўйламаганини» айтган.Хурматой Нурматова