«173 млн сомлик зарар». Бош прокуратура Бишкекда муниципал ер ҳусусий мулкка ўтганини аниқлади

203

Бош прокуратура Бишкек шаҳрида муниципал ерни сотишда 173 млн сомлик зарар келтирган коррупция схемасини аниқлади. Бу ҳақда назорат органининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, Бишкек шаҳар мерияси 1999 йили Юнусалиев ва Сухе-Батор кўчаларининг кесилишидаги 9,5 минг кв метр ерни «Н.А.» исмли фуқарога саломатликни мустаҳкамлаш маркази қуриш мақсадида ноқонуний берган. Кейинчалик 2002 йили мерия ерни 49 йилга ижарага берган қарор чиқарган. Сўнгра бу ерга кўп қаватли уй қурилган.

«2005 йили Бишкек шаҳар мериясининг қарори асосида ернинг йўналиши кўп қаватли уй қуришга ўзгартирилиб «А.» масъулияти чекланган жамиятга 83 520 200 сомга сотилган», — деб берилади маълумотда.

Бош прокуратура «Анилия» МЧЖ ҳақида айтиши мумкин. Мазкур компания 2015 йили Юнусалиев ва Сухе-Батор кўчаларининг кесилишида кўп қаватли турар-жой комплексини қурган.

Қурилиш компания 2013 йили Бишкек туманлар аро суди орқали муниципал ер участкасини хусусийлаштириб, унга кўп қаватли уйларни қуриб олгани очиқланди.

«Юқоридагидай мураккаб коррупция схемаси орқали муниципал ходимлар, суд органлари ва жисмоний шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари сабаб Бишкек шаҳар мериясининг муниципал ер участкаси хусусий қўлга ўтиб, давлатга 173 000 000 сомлик йирик миқдорда зарар келтирилган», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Бош прокуратура бу факт бўйича «Коррупция» ва «Қалбакилаштириш» моддалари билан судгача текширув ишини бошлади.

«Анилия» компанияси ҳақида нималар маълум?

Юстиция вазирлигининг базасида «Анилия» МЧЖнинг асосчилари қатори Султанхожа Адилов, директори Нурланбек Азигалиев деб кўрсатилган. Азигалиев 2020 йилдаги натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Биримдик» партияси билан қатнашган.

«Кактус» нашри эса қурилиш компаниясининг асосчиси Султан Адилов Болотбек Абиров билан бизнес ҳамкор бўлганини очиқлаган — улар «Бока» МЧЖнинг эгалари. Абиров «Прогресс компани» орқали 2015 йилгача Бишкек ИEМга кўмир сотган.

Собиқ депутат Аида Салянова собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев «Прогресс компани»нинг манфаатларини «қўллаган» деб айблаган.

Бундан ташқари, «24.kg» нашри «Анилия» МЧЖ 2013 йили «қонундаги ўғри» Азиз Баткуевни Қирғизистондан олиб чиққан самолётга хизмат кўрсатганини ёзган. Нашрнинг маълумотига кўра, ўша вақтда ўша вақтда компаниянинг асосчиси Данияр Атаханов бўлган — у собиқ вице-премьер Шамил Атахановнинг ўғли.

2020 йили Шамил Атаханов криминални ноқонуний бўшатиш иши бўйича «Коррупцияда» айбдор деб топилиб, 300 минг сом жаримага тортилган.