Тўқтоғул сув омборида сув кўлами 11 млрд кубометрни ташкил қилди, аммо бу ҳамон кам

295

«Миллий энергохолдинг»нинг филиал компанияси ҳисобланган «Электр станциялар» ОҲЖ Токтогул сув омборидаги сувнинг ҳажми 28 июнда 11,006 млрд кубометрни ташкил қилганини билдирди. Ўтган йили шу вақтда сувнинг ҳажми 13,4 млрд кубометр бўлган.

Компаниядан билдиришларича, йилнинг бу фаслида сувнинг оқиб кириши пастлигича қолмоқда. Бугунги кунда у сониясига 590 кубометрни тузади*.

*Тоқтоғул сув омборининг сиғими 19,5 млрд кубометрни, минимали 5 млрд кубометрни ташкил қилади.

«Ҳозирда вегетация мавсуми қизғин бўлаётганда музли массалар ҳам яхши эриши керак эди. Бироқ Норин дарёсининг юқори қисмида қиш уч йилдан бери кам қор билан ўтгани таъсир қилмай қолмас экан. Қирғизистонликларни электр энергиясидан унумли фойдаланишга чақирамиз», — деб билдирди фейсбукда муассасанинг матбуот котиби Тагжана Айдаралиева.

«Позитив фикрлаш» керак

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков 2020 йилнинг августида ўлкада сув ва электр энергияси танқислиги юзага келишини билдирган. Бу ҳақда у 2020 йилнинг август ойида айтган. Ўша вақтда Тоқтоғул сув омборида 2,4 млрд куб метр сув кам бўлган.

Шу билан бирга аввалги ҳукумат электр энергиясидан фойдаланиш бўйича халққа чеклов киритилмаслиги учун ваъда берган. Ҳукумат сув омборида сув етишмовчилиги бир неча йил давом этишини айтган.

2020 йили Қирғизистон Тоқтоғул сув омборида сув камлиги сабаб Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олишга мажбур бўлган.

Бироқ, 2020 йили октябрда ўлкада ҳукумат алмашиб, совуқ тушганда ёруғлик барибир ўчирилиши маълум бўлган: аввал электр тизимига бўлган босим кўплигидан автоматик равишда чироқ ўчиб турган. Миллий энергохолдинг қирғизистонликларни электр энергиясини тежашга, уйларни иситиш учун газ ва кўмирдан фойдаланишга чақирган.

2020 йилнинг декабри охирида «Шимолийэлектр» 2021 йилнинг 1 апрелигача хўжалик эҳтиёжлари учун истеъмолчиларга уч фазали системасига қўшилишга рухсат берилмаслигини билдирган. Мазкур чора «қишдан муаммосиз чиқиш учун ҳамда аҳолига электр энергиясини узлуксиз бериш учун» қабул қилинганини таъкидлашган.

24 мартда собиқ энергетика ва енгил саноат вазири Кубаничбек Турдубаев Тоқтоғул сув омборидаги сувнинг миқдори хавфли ҳолга келганини парламентга билдирган.

Турдубаев бу вазиятдан чиқиш учун ҳукумат ҳаракат қилаётганини айтган. Бу чораларнинг бири Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилиш деб атаб, сотиб олиш мартнинг бошида бошланишини қўшимча қилган.

*Электр энергияси қўшни ўлкалардан олиниши ҳақида олдин президент Садир Жапаров билдирган. Унда «вазият яхши эмаслиги», сув озлиги «катастрофага» олиб келиши мумкинлигини айтган.

2021 йилнинг баҳорида Қирғизистон инқироздан чиқиш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 2022 йилнинг баҳоригача 1650 кВт/соат электр энергияси билан таъминлаш бўйича шартномани имзолаган. Бунинг эвазига 2023 йилгача ҳар йили ёз ойларида ўлкадан суғориш учун сув чиқарилади.

Биринчи оқизиш 1 июнда бошланган. Ўша вақтда фермерлар ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўлка қурғоқчиликка келиб қолганини, Чуй вилоятида ҳосилдан қуруқ қолиш эҳтимоли борлигини айтишмоқда. Сув танқислиги сабаб Бишкек шаҳрида ҳам суғориш суви танқислик юзага келган.

16 июнда энергетика вазири Доскул Бекмурзаев агар позитивли фикрласак Қирғизистонда энергетика кризиси бўлмайди деб билдирган.

«Агар ёмонликни кўп айтаверсак, шундай бўлаверади. Шу сабаб яхши ўй билан ишлашимиз керак. Энергетиклар штат тартибида ишламоқда, агрегатларни олиб келишмоқда. Электр энергияси вақти-вақти билан ўчирилмайди. Кузги ва қишки иситиш мавсумларига тайёргарлик асосида таъмирлаш ишлари давомида жой-жойларда ёруғлик ўчирилмоқда. Аҳолини бунга тўғри муносабатда бўлишга чақираман. Қирғизистонда ҳеч қандай энергетика инқирози бўлмайди», — деди амалдор.

Бироқ кўп ўтмай қирғизистонликлар «Шимолийэлектр» ва «Шарқийэлектр» ишхоналаридан электр энергиясини уй иситишга ва термик жараёнлар» учун фойдаланиш тўлиқ тақиқланаётгани ҳақида ёзма маълумот ола бошлашган.

«Шимолийэлектр» ишхонасидан бу мажбурий чора эканини, бу куз-қиш мавсумларида электр энергияси танқислиги юзага келмаслиги учун қўлланилганини билдиришган.