Temirov Live Акилбек Жапаровнинг Мальтадаги оффшорлар билан алоқасини топди

Temirov Live ютуб-каналининг журналистлари министрлар кабинетининг раҳбар ўринбосари, иқтисод ва молия вазири Акилбек Жапаровнинг Малтадаги оффшорлар билан алоқасини алоқаси текширган.

Акилбек Жапаров.

Улар амалдорнинг яқин қариндошларини Европа оролидаги оффшор бизнес уюштиришга кўмаклашган йирик компания билан алоқасини аниқлашган.

Бадавлат қариндошлар

Рахатбек Жапаров.

Журналист Актилек Капаровнинг маълумотига таянсак, Акилбек Жапаровнинг укаси Рахатбек Жапаровнинг болалари дунёни айланиб саёҳат қилиб, люкс классдаги автомашиналарни миниб, қимматбаҳо соатларни тақиб юришади. Болаларнинг отаси эса ҳаётида давомида фақат давлат ишларида ишлаган, унинг номига расмийлаштирилган бирорта ҳам компания йўқ.

«Бироқ унинг аёли Нургул Алимовада бор. Рахатбек Жапаровнинг номида бирорта машина йўқ, аёлининг номида эса уч машина қўйилган», — деб таъкидлайди журналист.

Шунингдек, Temirov Live каналининг маълумотида оилавий суратларнинг бирида Жапаров билан бирга иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари Элдар Алишеров тушган. У «Альфатроникс» фирмасининг директори ҳисобланади, фирманинг эгаси — чет ўлкалик «Альфатроникс Лимитед» компанияси.

Damas меҳмонхонаси билан алоқаси

Суриштирувда Акилбек Жапаров Damas меҳмонхонасига алоқаси борлигини инкор қилмоқда деб таъкидланган. Бироқ журналистлар ҳужжат топишган, унга кўра Damas меҳмонхонасининг савдо маркаси «Глобалико Холдингс» компанияси номига расмийлаштирилган. «Глобалико Холдингсти» Уланбек Абикеев бошқаради. У Акилбек Жапаровнинг 2011 йилдаги президентлик сайловидаги ишончли одами.

«Бу компаниянинг эгаси «Глобалико Холдингс Лимитед» номли хорижлик компания. Linkedin иловасининг фойдаланувчиси Максат Акилбекович шу компаниянинг эгаси экани кўрсатилган. Акилбек Жапаровнинг ҳақиқатдан ҳам Максат исмли ўғли бор», — дейди Капаров.

Журналистлар иқтисод ва молия вазирининг аёли Анара Жапарованинг «Глобалико Холдингс Лимитед» компанияси билан алоқаси борлигини аниқлашган.

Малтадаги оффшорлар

Temirov Live'нинг журналистлари Акилбек Жапаровнинг яқин қариндошлари билан Малтадаги оффшор бизнес ташкилотчиси йирик фирманинг алоқасини аниқлашган. Оффшор бизнес тузишга ёрдамлашган фирманинг эгаси Питер Мамо исмли киши. Мана шу Мамо «Глобалико Холдингс Лимитед» компанияларининг директори ҳам бўлиб ҳисобланади. «Глобалико Холдингс Лимитед»нинг бош директори Жапаровнинг ўғли, «Альфатроникс Лимитед»ни эса иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари ва яқин қариндоши бошқаради.

Бундан ташқари, OCCRP нашрининг маълумотига кўра, юқорида номи айтилган фирмаларнинг ҳаммаси Perfin Services Limited компаниясига тегишли. Журналистлар Perfin Services Limited билан Акилбек Жапаровнинг алоқасини аниқлашган.

«Жапаров билан Малтадаги оффшор компаниялар ўртасидаги фақатгина билвосита алоқа бор. Тўғридан-тўғри алоқани топиш керак, бироқ оффшорлар шу сабабдан уларни топишга имкон бўлмаслиги учун тузилади», — деди Капаров.