Министрлар кабинети COVID-19га боғлиқ чекловларни киргизмайди — Марипов

281

Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов 24 июнда коронавирус сабаб фуқароларга мурожаат қилди.

Марипов министрлар кабинети барча оммавий тадбирларни ўтказишни қўшмаганда бирор бир чекловлар киритишни кўзламаслигини айтди. Шунингдек, ҳеч ким 2020 йилдаги «қора июль» такрорланишини истамаслигини қўшимча қилди.

«Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига хавф солманг, одамлар кўп йиғилган жойлардан узоқ бўлинг, тўйлар ва бошқа катта тадбирларга боришни тўхтатинг», — деди министрлар кабинетининг раҳбари.

Қирғизистонда сўнгги икки ҳафтадан бери коронавирус юқтириш кескин кўпайгани сезилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 25 июнда ўлкада коронавирус касаллиги 875 кишида аниқланди.

Пандемия бошлангандан бери 118 981 юқтириш қайд этилди. Шу билан бирга ўлкада эмлаш кампанияси бормоқда. Бироқ аҳолини эмлашдан ўтказиш апрель ойида бошлангани билан 25 июнга кўра вакцинанинг биринчи дозаси 102 303 кишига, иккинчи дозаси эса 75 122 кишига қилинган.

Эмлаш кампанияси суст бораётганини министрлар кабинетининг раҳбари Улукбек Марипов ҳам эътиборсиз қолдирмаган. У 24 июндаги йиғинда соғлиқни сақлаш вазирлигини препаратни олиб келиш ва шартнома тузиш масаласи кечиктирилаётгани учин танқид қилган.

«Бизда эмлашдан ўтганларнинг сони жуда оз, 2 млндан ортиқ фуқаро хавфли гуруҳга киради, албатта эмланиши керак. Вакцина масаласини тезлаштирмасак бўлмайди. Яқин кунларда сотиб олиб, ўлкага олиб келиш керак», — деб билдирди Марипов.