Қирғизистонда сутка ичида COVID-19 касалдиан олти киши вафот этди

307

Республика тезкор штабнинг 25-июндаги маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 875 ҳолати аниқланиб, олти киши вафот этди. Вафот этганларнинг бештаси Бишкекда, бири Чуй вилоятида — улар касалхонада бўлган.

Ҳозирда стационарда 2702 бемор бор, улардан 132си ўта оғир аҳволда, 858 фуқаронинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Умумий 5862 бемор амбулатор турда даволанмоқда.

Шунингдек, касаллик юқтирганлар орасида 23 тиббиёт ходими бор. Охирги суткада стационардан олти, уй карантинидан беш ходим чиқарилди. Республика бўйича коронавирус 5231 тиббиёт ходимига юқуб, ундан 4818 соғайди.

Касалликка чалинганлар ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек — 395;
  • Ўш вилояти — 109;
  • Ўш — 55;
  • Чуй вилояти — 128;
  • Жалолобод вилояти — 90;
  • Баткен вилояти — 49;
  • Иссиқкўл вилояти — 27;
  • Талас вилояти — 12;

Шунингдек, ўтган суткада 533 киши касалхонадан соғайиб чиқиб, уларнинг умумий сони 10 7391 кишини ташкил қилди. Пандемия бошлангандан бери ўлкада 118 981 одам коронавирус юқтириб, 1 964 киши вафот этди.