Президент Садир Жапаров 27-29 июнда расмий сафар билан Туркманистон ва Тожикистонга боради. Бу ҳақда президент аппаратининг матбуот хизмати маълум қилди.
27-28 июнда Жапаров Туркманистонда бўлади. у ерда президент туркман ҳамкасби Гурбангули Бердимухамедов билан «тор ва кенг форматда» икки томонлама сўзлашувларни олиб боради.
«Икки давлатнинг лидерлари икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини, минтақавий ва халқаро ташкилотлар асосида ўзаро алоқанинг муҳим масалаларини муҳокама қилишади», — деб айтилади президентнинг матбуот хизмати билдирувида.
Кейин Жапаров Тожикистонга боради. Сафар давомида қирғиз президенти тожик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан икки томонлама музокара ўтказади.
«Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги муҳим йўналишларини, қирғиз-тожик давлат чегараси бўйича масалаларни муҳокама қилишади», — деб билдиришди президентнинг матбуот хизматидан.
Бу Садир Жапаровнинг президент сифатида Тожикистонга бўлган биринчи иш сафари. 30 апрелда икки президент телефон орқали суҳбатлашиб, чегарадаги ҳарбий можароларни муҳокама қилишган. Унда давлат раҳбарлари майнинг иккинчи ярмида Душанбеда учрашишга келишишгани хабар қилинган.
Тожикистон президентининг сайтида эълон қилинган билдирувда, Жапаровни Душанбега расмий ташриф билан «қулай вақтда» келиб кетишга Раҳмон чақиргани кўрсатилган.
Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро
Аниқланмаган чегара яқин жойлашган ҳудудларда — ер, сув ва чегарадан ноқонуний ўтиш масалаларида кўплаган можароларга сабаб бўлади. охирги жанжал 28 апрелда бошланиб, 1 майгача давом этган.
Шу куни ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отган. Қирғизистоннинг чегара хизмати можарога Кўктош қишлоғидаги *«Головной» сув тақсимлаш жойида Тожикистоннинг маҳаллий ҳукумати томонидан видео кузатув камера ўрнатгани сабаб бўлганини билдирган.
29 апрелда вазият кескинлашган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Икки ўлканинг чегарачилари бир-бирини жанжални бошланишида айблашган.
Икки давлат ўртасидаги жанжалда 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 154 одам жабрланган. Тожикистоннинг расмий маълумоти бўйича ҳалок бўлганлар сони 19, жароҳатланганларнинг сони эса 87га етган.