Қатардан келган шифокорлар яхши эшита олмайдиган 29 боланинг қулоғига амалиёт қилади

248

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 23 июнда Қатар давлатининг элчиси Абдулла бин Ахмед Ал-Сулайти ва Қатардан келган шифокорлар билан учрашди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.

Учрашувда томонлар беш кун давомида эшитиши ночор 29 ёш болани *кохлеар имплант қўйиш операциясини қилишга келишишди.

*Кохлеар имплантат — бу тиббий восита, эшитиш толаларига таъсир қилувчи протез. У беморларнинг эшитиш қобилиятини қайта тикланишига ёрдам беради.

«Операциянинг барча харажатларини ва кохлеар имплантларни Қатар томон молиялайди. Операция ўтказиш билан чекланмасдан, қирғизистонлик мутахассисларга тажриба алмашишга ва потенциалини оширишга шароит яратилади», — деди Бейшеналиев.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидлашича, Қирғизистонда ёш болаларни кохлеар аппарат билан таъминлаш дастури ишга тушиш арафасида ва бунинг учун махсус ишчи гуруҳ тузилди. Бу йўл билан Қирғизистонда *янги туғилган болаларга аудиология скрининг ўтказиш ва кохлеар имплантация қўйиш бўйича икки дастурни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

*Янги туғилган болаларга аудиология скрининг ўтказиш — бу муаммони ўз вақтида аниқлаш ва болага тил ўргатиб, жамиятга мослашишига ёрдам берувчи чораларни кўриш имкони. Бу процедура туғруқхоналарда ўтказилади.

«Донорларнинг ёрдами билан қисман ускуналар олинмоқда. Бундан ташқари эшитиш имконияти чекланган болаларни эрта аниқлашга ёрдам берувчи скрининг аппаратлар билан барча туғруқхоналарни таъминлашга ёрдам керак», — деб қўшимча қилди Бейшеналиев.

Қатар умумий қирғизистонлик болаларга 150 кохлеар имплант ажратишни режалаштирмоқда. 2021 йилнинг охиригача 50 операция ўтказилиши кутилмоқда, қолганлари 2022-2023 йилгача бўлади. шунингдек, зарурат бўлса, Қатар қўшимча 50 имплант беришга тайёр.