Президентнинг шахсий тасвирчиси КТРКнинг раҳбар ўринбосари в.б. бўлиб тайинланди

235

Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг эксперти ва президентнинг шахсий тасвирчиси Улан Сатиев КТРКнинг бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлиб тайиналнди. Бу ҳақда Sputnik.kg нашри телеканалнинг бадиий кенгашининг аъзоси Жилдизбек Керимбаевга таяниб ёзди.

Керимбаевнинг айтишича, КТРКнинг ҳозирги бош директори Бактияр Алиев ўтган ҳафтада Сатиевни шу хизматга келишини сўраган.

«Келаси ҳафтада бадиий кенгашнинг йиғини бўлади. унда Сатиев бу хизматга тўлиқ тасдиқланиши мумкин», — деб билдиради нашр.

Сатиев президентлар Курманбек Бакиев, Роза Отунбаева, Алмазбек Атамбаев, Сооронбай Жээнбеков даврида, кейин Садир Жапаровнинг ҳам шахсий тасвирчиси бўлиб ишлаган.