Олий суд 23-июнда собиқ вице-премьер-министр Дуйшўнбек Зилалиевни ноқонуний бойиш иши бўйича оқлади. Бу ҳақда суднинг матбуот хизмати билдирди.
Бу қарори билан Олий суд Бишкекнинг Биринчи май туман судининг 2020-йилнинг 5-октябрида ва Бишкек шаҳар судининг 2021-йилнинг 15-мартида чиқарган ҳукмларини бекор қилди. Икки суд ҳам Зилалиевни «Ноқонуний бойиш» моддаси бўйича айбдор деб топган.
Олий суд собиқ амалдорнинг жиноий ишини «қабул қилинган ҳукмларни бекор қилинишига олиб келган процессуал бузишларга йўл берилгани сабаб» Биринчи май туман судига янги кўриб чиқишга юборди.
Зилалиевнинг қўлга олиниши
Дуйшўнбек Зилалиев 2018-йили декабрда «ноқонуний бойишда» гумон қилиниб ушланган. Ўша вақтда амалдордан декларацияга кирмаган 1 млн доллар, квартиралар, офис ўринлари ва заргарлик буюмлари топилган. Ўша вақтда Зилалиевнинг ва аёлининг расмий даромади анча кам бўлган.
Зилалиев ўзи собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши кўрсатма бериши учун оиласига таҳдид бўлаётганини айтган.
2020-йилнинг 5-октябрида Биринчи май туман суди Зилалиевни айбдор деб топиб, уни тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилган. Шунингдек уни уч йиллик муддатгача давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган. Кейин Бишкек шаҳар суди бир неча марта, кетма-кет қуйидаги инстанциянинг қарорини кучида қолдирган.
Октябрь воқеаларидан кейин ўлкада ҳукумат алмашганда Зилалиевнинг адвокати Таалайгул Токтакунова ноқонуний бойишга айблов асоссиз эканини, сабаби топилган пуллар орасидан 300 минг доллар Зилалиевнинг дўстига тегишли бўлган деб айтган.
Шунингдек, унинг айтишича, қолган 700 минг доллар президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг сайлов штабиники бўлган. Бу пуллар 2017-йили кутилмаган харажатларга деб сақланган.