Centerra Бўлтурукнинг «Қумтўр» ҳисобида 1,7 млрд $ бўлган деган сўзини инкор қилди

41

Centerra Gold Incнинг матбуот хизматининг ҳамкорлари «Клооп»нинг журналистларига канадалик компания «Қумтўр»нинг сиртдан бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурукнинг музлатилган 1,7 млрд доллари ҳақидаги сўзларини инкор қилганини билдирди.

Бунгача Бўлтурук «Биринчи Радио»га берган интервьюсида «Қумтўр» ўзининг $1,7 млрд маблағига эгаликни йўқотганини билдирган. Унинг айтишича, Centerra компаниянинг ҳисобларини тўлиғи билан назорат қилади ва уларга эгалик қилишни тўхтатган.

“«Қумтўр голд компани»нинг ҳисобида етарли маблағи бор. Жорий йилнинг март ойида директорлар кенгашининг охирги йиғини ўтган, протоколга кўра банк ҳисобида 1,3 млрд доллар пул бор эди. Бу йил 2020 йилнинг тоза даромади қатори қўшимча 400 млн доллар ўтказилган. Шунда ҳаммаси бўлиб 1,7 млрд доллар пулимиз бор, бироқ бу пул бизга имконсиз бўлиб қолди», — деган Бўлтурук.

Centerra Gold Inc. Айтилган $1,7 млрд маблағ аниқ эмас деб билдирди.

«2021 йилнинг 30 апрелига кўра «ҚумтўрГолд Компани»нинг банк ҳисобларида 17,1 млн доллар ва шунга тенг маблағ тўпланган. Улар конни ишлаб чиқаришда шошилинч эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтирилиб, сумманинг умумий ҳисоби бир ҳафтада 16,2 млн долларга тенг бўлган маблағ эди», — дейишди канадалик компаниядан.

Centerra Gold Incдан қўшимча қилишларича, 2020 йили конга кетган операциявий ва капитал харажатлари 844 млн долларни ташкил қилган. Бу суммага тўрт мингдан ортиқ штат ва шартнома асосида ишлаган ходимларнинг маоши ва маҳаллий ишхоналардан сотиб олинган материалларнинг харажати кирган.

Қумтўр атрофида нима бўлмоқда?

Қумтўр кони июнь ойининг бошидан бошлаб жамоатчилик билан Жогорку Кенеш депутатларининг эътиборида бўлмоқда. Кон ишлатиш бўйича шартномаларга боғлиқ жиноий иш қўзғалиб, шу асосида бир қанча сиёсатчилар, унинг орасида собиқ премьер министр Ўмурбек Бабанов қамоққа олинган.

Октябрь туман суди 7 майда «Қумтўр Голд Компани» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган. Бундан бир кун олдин 6 майда парламент депутатлари истаган компанияга сиртдан бошқарувчи киритишга йўл берган қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишган эди.

12 майда Қумтўрнинг фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижасини чиқариб, олтин қазувчи компаниядан, бунгача суд талаб қилган маблағларни ҳисобга олиш билан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олишни таклиф қилган.

14 майда сиртдан бошқарув киритиш ҳақидаги қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган. «Қумтўр»даги сиртдан бошқарувчилик хизматига президент Жапаровнинг маслаҳатчиси ва Центерра Голднинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурук тайинланган.