Депутат Атазов йиғин вақтида депутат Айсулуу Мамашовага қараб отилди

56

«Ата Мекен» фракциясининг лидерини алмаштириш бу партиянинг депутатлари орасида можарога сабаб бўлди — Сайдулла Нишановнинг ўрнига Шерали Абдилдаев фракция лидери бўлиб сайланди. Қолаверса парламент йиғинида 10 дақиқалик танаффус эълон қилишга тўғри келди.

Нишановнинг тарафдори ва ўринбосари депутат Шайлообек Атазовни Айсулуу Мамашова томон отилгани видеога тушиб қолган. Шунингдек депутатларнинг бири иккисининг ўртасига тушиб, депутат хоним билан собиқ спортчининг уришиб кетишига тўсқинлик қилишга мажбур бўлган.

*Атазов — кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони ва Ўш шаҳар кенгашининг собиқ депутати. 2015 йили «Ата Мекен» партиясининг қаторида парламент сайловига 25-рақамда келган. Бироқ 2020 йилдаги парламент сайловида еттинчи чақирилишга Матраимовлар кланига қарашли дейилган «Мекеним Кыргызстан» партияси билан отланган.

Атазов Нишанов томонда бўлиб, партия олдинги ўнликда кетган номзодларини ортга чақириб олиши керак деган — бу ўнликда Наталя Никитенко (рўйхатда №4), Бахадир Сулейманов (№7), Айсулуу Мамашова (№8) бор. Сайдулла Нишанов рўйхатда тўққизинчида туради. Бироқ 4 февралда «Ата Мекен» партиясининг таркибидан чиққанини маълум қилган