Қирғизистонда ёқилғи мой қимматлаши мумкин. Россия унинг ишлаб чиқариш нархини кўтарди

296

Яқин орада ёнилғи моддаси ва мойловчи воситаларга бўлган нархлар кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Нефтрейдерлар Ассоциациясининг раиси Канат Эшатов 24-июндаги матбуот анжуманида билдирди.

Эшатовнинг айтишича, қимматлашга Россиянинг айрим заводлари июннинг ярмидан бошлаб ёнилғи моддасининг ишлаб чиқариш нархини оширгани сабаб бўлган. Бундай вазиятда ёнилғи моддасининг нархини 2%га ёки 1-1,5 сомга оширади.

Асоцциация раиси шундай вазиятга қарамай, Қирғизистонда ёнилғи моддаси танқис бўлмаслигини, нарҳнинг кўтарилиши — «бу жаҳон тенденцияси» эканини таъкидлаган.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш давлат агентлигининг изга солиш бошқармасининг раҳбари Сагин Маматоморов Қирғизистоннинг ёнилғи моддасига бўлган эҳтиёжи 1,2 млн тонна эканини, унинг 1 млн тоннаси Россиядан божхона тўловисиз олиб келиниб, қолган 200 минг тоннаси Қирғизистона ишлаб чиқарилишини айтган.

«Биз Нефтетрейдерлар ассоциацияси билан биргаликда ёнилғи моддасининг нарҳини назорат қилиш бўйича иш олиб боряпмиз. Антимонополия орган бизнинг бозорда нархни назорат қилмоқда», — деди Маматоморов Қирғизистонда 1-мартда бошлаб ёнилғи моддасини чиқариш тақиқланганини эсга солиб.

Бундан ташқари, Энергетика вазирлигининг ўтин сиёсати бўйича бўлимининг бошчиси Талант Маматеминов Қирғизистон Россия билан пошлинасиз етказишни кўпайтириш бўйича иш бошлаганини билдирди.

«Биз автомашина бензинига 70 тонна ва дизел ёнилғиси учун 65 тонна тузатиш киритишни истаймиз». — деб билдирган Маматеминов.

Ёнилғи моддасининг нарҳини кўтарилишини Нефтетрейдерлар ассоциацияси 2021-йилнинг март ойида айта бошлаган. Унда Ассоциациянинг директори Канат Эшатов ёнилғи моддага бўлган нархнинг ошиши бир неча факторларга, сомнинг девальвациясидан тортиб РОссиядаги ёнилғи мойнинг етишмаслигигача боғлиқлигини айтган.

Эшатов ҳозирда Россиядаги нефтни қайта ишловчи заводларда ёнилғи моддасига бўлган нархнинг кўтарилиши Қирғизистондаги қимматлашнинг асосий сабабларидан бири деб атади.

Унинг айтишича, бензиннинг тоннаси 300 доллардан 500 долларгача қимматлаган — шу билан бирга бир литрининг баҳоси 67% га ёки 14 сомга кўтарилади, дизел ёнилғиси эса — тоннаси 360 доллардан 470 долларга кўтарилди — бу бир литр дизел 31%га ёки 8 сомга қимматлади деган маънони англатади.