Норин: Авариядан жамаот арбоби Бегали Бексултонов вафот этди

333

Норин вилоятининг Ак-Талаа туманида 21 июнда «Тоёта-Хайланер» машинасининг ҳайдовчиси рулни бошқаролмай машина йўлдан чиқиб кетган. Натижада бир киши ҳалок бўлиб, саккиз киши касалхонага етказилди.

Норин вилоятининг ички ишлар бўлимини матбуот котиби Қундуз Эсенгулова «Клооп»га билдиришича, воқеа Ак-Талаа районига қарашли Баетов-Кош-Дўбў йўлида содир бўлган.

Автоҳалокат оқибатида 1952 йили туғилган машинанинг ҳайдовчиси ҳудудий касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган жароҳати сабаб вафот этган. Ҳайдовчининг келини ва унинг етти набираси жароҳатланган. Уларнинг аҳволи «барқарор» деб айтилмоқда.

«Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, ҳалок бўлган ҳайдовчи Ак-Талаа туманидаги жамоат арбоби Бегали Бексултанов бўлган.

Сурат: «Турмуш» нашри

Бексултанов 23 июнда Конорчок қишлоғида дафн қилинди. Марҳумни видолашув маросимига маҳаллий ҳукумат вакиллари қатнашишган.

Бексултанов 1952 йили Конорчок қишлоғида туғилган. У 1996 йили пойтахтдаги Молия-иқтисод техникумини тугатиб, кейин Ишенаали Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетида билимини оширган.

У 1996 йилдан бошлаб 2008 йилгача бир қанча давлат хизматларида ишлаб, кейин фахрий таътилга чиққан.

Йўл ҳалокати охирги вақтларда кўп содир бўлаётгани сабаб президент Садир Жапаров Ички ишлар вазирлигига йўл-транспорт ҳалокатларини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар комплексини кучайтиришни топширган.

Унда Жапаров «охирги вақтларда одамларнинг ўлимига сабаб бўлган катта йўл ҳалокатлари кўпая бошлаганини» таъкидлаган. Унинг айтишича, ИИВ ёзги сайёҳлик мавсуми бошланиши билан транспорт оқими кўпайишини ҳисобга олиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши керак.

«Жапаров фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга, ҳайдовчиларни йўлда ҳушёр бўлишга, пиёдалар билан йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларини ҳурмат қилишга чақирди», — деб билдирган президентнинг матбуот хизмати.

Муаллиф: Дилде Шатанова