Ички ишлар вазирлиги «Реформа» сиёсий партиясининг лидери Клара Сооронкуловани сўроққа чақирди. Сооронкулованинг айтишича, сўроқ 5-6 октябрдаги тартибсизликларга боғлиқ.
«2020 йилнинг 5-6 октябридаги тартибсизликларни текширишни давом эттиришмоқда. Бу воқеаларга ва унинг оқибатларига охирги ҳуқуқий баҳо берилади деб ишонаман. Мен «6 октябрда давлат тўнтарилиши бўлди» деб кўрсатма беришга тайёрман», — деб таъкидлайди у.
Сооронкулова фейсбукда эълон қилган чақирув қоғозида у 23 июнда гувоҳ қатори сўроқ қилиниши кўрсатилган.
Бунгача октябрь воқеаларига боғлиқ бир қанча сиёсатчи ИИВга сўроқ берган. Шу йилнинг 16 апрелида депутат Дастан Бекешев гувоҳ қатори сўроқ қилинган. Халқ вакили шу кунлари норозилик акцияларида бўлган бошқа кўплаган сиёсатчиларни ҳам сўроқ қилишади деб ҳисоблаган.
6 майда ИИВнинг тергов хизмати октябрь воқеалари бўйича «Туран» партиясининг лидери Жениш Молдокматовни сўроққа чақириб, кейин уни қамоққа олган. Сиёсатчининг адвокати Кантемир Турдалиев Молдокматов 2020 йилнинг 5-6 октябридаги воқеаларда «бинони босиб олишда» гумон қилинаётганини билдириб, унинг қамалишини «сиёсий буюртма деб баҳолаган».
ИИВнинг тергов хизмати шу масала бўйича 18 майда Қирғизистоннинг социал демократлар партияси (КСДП) раисининг ўринбосари Кундуз Жолдубаевани ҳам сўроққа чақирган.
Октябрь воқеалари
5 октябрда Бишкекнинг марказий кўчаларида парламент сайловининг натижасига қарши бўлганларнинг оммавий норозилиги бошланган.
Митинг қатнашчилари сайлов қонуни бузилганини, айрим партиялар овоз сотиб олишганини ва маъмурий ресурсдан фойдаланишганини айтишган.
Норозиликлар митингга чиққанлар билан куч тизимларининг тўқнашувига айланиб, натижада ўлкада ҳукумат алмашган.
Митингчиларни овоз чиқарувчи граната, сув ва елим ўқлар билан тарқатишган. Расмий маълумот бўйича мингдан ортиқ одам тиббий ёрдам олган, уларнинг ичидан 439 митингчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ўнлаган кўнгиллилар парламент биносини ва бошқа давлат объектларини қуршовга олиб, уларни митингчилар талон-тарож қилишига йўл бермай ҳимоя қилишган.
Бироқ митингчилар иккинчи ҳаракатдан сўнг Оқ уйни босиб олиб, жиҳозларни бузиб, ёқиб юборишган.
Бундан ташқари, пойтахт кўчаларида милициянинг бир неча машинаси ёқилган. Юзлаган одамлар яраланиб, 19 ёшли Умутбек Альтинбек ўғли ҳалок бўлган. Бундан ташқари, елим ўқлардан олган жароҳати сабаб кўзидан айрилганлар ҳам бор.
Норозиликлар ортидан қамоқдаги айрим сиёсатчилар, уларнинг орасида парламентнинг собиқ депутати Садир Жапаров озодликка чиққан. Қамоқдан чиққандан кейин Жапаров ўзини-ўзи премьер-министрлик хизматига тайинлаб, сўнгра тарафдорларининг босими билан олтинчи чақирилишнинг депутатлари уни бу лавозимга қабул қилишган.
Кейин Жапаров таҳдидлар билан президент Сооронбай Жээнбековни истеъфога чиқариб, унинг ўрнини эгаллаб олган.
14 ноябрда Жапаров 2021 йилнинг 10 январида бўладиган президентлик сайловига қатнашиш учун ваколатларини ўтказиб берган.
2021-йилнинг 10-январида муддатсиз президентлик сайлови ўтган. Жапаров сайловчиларнинг 79,2% овозига эга бўлган. Кейинчалик 28-январь куни филармонияда унинг инаугурацияси ўтказилган.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов