Қурғоқчилик: Чуй вилоятида кечаси сув ҳавзалари сувни ғамлаш учун ёпилади

311

Сув ресурслари давлат агентлигининг директор ўринбосари Абдилбай Жайлобаев «Кабар» миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида Жайил ва Панфилов туманларини сув билан таъминлаш учун Чуй вилоятида кечаси сув омборлари ёпилишини айтди.

Унинг айтишича, бу чора кечаси сув омборлари ёпиқ турганда сув тўпланиши учун керак. Бунгачаукумат суғориш сувидан фойдаланишга чеклов киритган, бироқ бу чорадан фойда бўлмаган.

«Шу сабаб сув тўпланиб, туманларга етиши учун кечаси бир неча кун ёпиб туришга қарор қилдик. Эрталаб очиб турамиз», — деди Жайлобаев.

Шунингдек Жайил ва Панфилов туманларида совет даврида қазилган 200га яқин скважинани қайта тиклаш режалаштирилаётгани айтилди. Сув агентлиги бу вилоятда қурғоқчилик масаласини бартараф қилади деб ҳисоблайди.

«Совет даврида ўлкада 5 минг скважина бўлган. Ҳозир уларнинг ҳолати текширилмоқда. Ҳозир ўлка ҳудудидаги скважиналарни қайта тиклашни режалаштиряпмиз», — деб қўшимча қилди Жайлобаев.

Бундан ташқари, унинг айтишича Қатар фонди 100 скважинани таъмирлашга маблағ ажратишга розилик берган. Шунингдек Қораболтадаги Аспара сувига ва Сокулуқга сув омборларини қуриш режалаштирилмоқда.

Жайлобаев бу объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатлари тайёрлигини, бироқ амалга оширишга маблағ кераклигини таъкидлади.

Қирғизистондаги қурғоқчилик

Қирғизистонлик деҳқонлар кун исигани сабаб қурғоқчилик муаммосига дуч келишмоқда. Июнь ойининг бошида фермерлар 100 гектар ҳайдов майдонининг 6 мингга яқини қуриб қолганини айтишган.

Уларнинг айтишича, сув йилдан-йилга танқис бўлмоқда, бироқ 2021 йили вазият бундан ҳам кескинлашган.

«Бу масала ҳал қилинмаса ҳосилнинг 60% куйиб кетади. Масала жиддий. Одамлар бир кун кечгача айтиб тугамайдиган муаммоларни ёзишмоқда. Айрим каналларда сув кетиши учун 2-3 кунгача сувни ёпиб қўйишмоқда, бу жуда кўп», — деб айтади ўлканинг Маккажўхори етиштирувчилар ассоциациясининг вакили Виталий Какштикс.

Ҳукуматни қурғоқчилик масаласига эътиборини тортиш учун 14 июнда Чуй вилоятининг 300га яқин деҳқони митингга чиққан. Улар бу харажатларга эмас, Бишкекни озиқ-овқат билан таъминлашга таъсир қилишини билдиришган. Бундан ташқари, деҳқонлар ҳукумат сувни Қозоғистон билан Ўзбекистонга қўйиб юборишидан норози бўлишган.

«Электр станциялар» ишхонаси Қозоғистон ва Ўзбекистондан 1650 кВт/соат электр энергиясини олиш шартномаси бўйича сув оқизилаётганини айтган. Эвазига 2023 йилгача ҳар йили баҳор ойларида ўлкадан суғориш сувлари оқизилади.

Компания қуйидагича тушунтирган: электр энергияси билан таъминлаш ҳақидаги келишувларга «Тоқтоғул сув омборидаги сув ресурсларини сақлаб қолиш, аҳоли ва ўлканинг иқтисодий тармоқларини узлуксиз электр ёруғи билан таъминлаш, 2021-2022 йилларнинг куз-қиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш» мақсадида март ойида имзоланган.