Россиялик мультимиллионер Александр Лебедев Қумтўр конига борди

376

Россиялик мультимиллионер Александр Лебедев инстаграм саҳифасида «Қумтўр» олтин конининг карьерига бориб келганини билдирди. Видеода кадр ортидаги киши Лебедевга олдин бу ерда Лисий музлиги борлигини айтиб беради.

«Қумтўр олтин конининг карьери 4,4 км баландликда, чуқурлиги 1 км — 25 йилдан бери олтин қазиб келинади, бу йиллар оралиғида даромад 12(!) млрд долларни тузган...», — деб ёзилган видеонинг баёнотида.

Фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб бераётиб тадбиркор бу пулларнинг кўп қисми «чет ўлка чўнтакларига» кетганини, қолган қисми эса — «маҳаллий ҳукумат ҳамёнига тушганини» айтган.

Инстаграм фойдаланувчиларининг бири Лебедевдан «бу ерда тартиб ўрнатишни» кўзлайдими йўқми ёки бунинг учун шунчаки янги бизнес очиш имкониятими деб савол берган. Мультимиллионер «тартибни президент Жапаров ўрнатишга қарор қилган» деб жавоб берган.

Александр Лебедев ким?

Александр Лебедев — россиялик тадбиркор, жамоат ва сиёсий арбоб, ёзувчи. «Миллий резерв  корпорацияси» ЁҲЖнинг директорлар кенгаши раиси, Давлат думасининг собиқ депутати. Слобод туман думасининг депутати.

У Британиядаги Independent онлайн-нашрининг, London Live телеканали ва Evening Standard газетасининг эгаси. Лебедев йирик хусусий акционер ва «Новая газета»нинг инвестори ҳам ҳисобланади.

Унинг бойлигини Forbes журнали 2016 йили 400 млн долларга баҳолаган. 2020 йилнинг октябрь ойида у Garantex криптовалюта биржасининг асосчиси Сергей Менделеев ва IT-инженерлари Роман Моисеев ва Иля Бугаев билан бирга биринчи криптовалюта банки бўйича лойиҳани ишга туширганини эълон қилган.

Лебедев россиялик ва хорижлик нашрларга «Учинчи колониализм» феноменини очгани ҳақида бир қатор мақолаларини берган. «Учинчи колониализм» — бу «олтин миллиарднинг» манфаати учун «ривожланишдан ортда қолган давлатлардан» молиявий ресурсларни сўриб олишга асосланган тизим.

РБК нашрининг маълумотига кўра, Александр Лебедевнинг ўғли The Evening Standart ва The Independent компанияларининг эгаларидан бири ҳисобланади. Шунингдек у бир қанча хайрия акцияларини уюштирган, улар асосида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ижтимоий кам таъминланганларни қўллашга 75 млн (100 млн долларга яқин) ортиқ фунт стерлинг йиғилган.