Бишкек шаҳар судининг олдида Бабановнинг юзлаган тарафдорлари тўпланди. Суд ёпиқ ўтмоқда

38

Бишкек шаҳар суди 22 июнда собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабановнинг эҳтиёт чорасини ёпиқ турда кўриб чиқиб, уй қамоғига чиқариш илтимосини инкор қилди. Бабанов 31 июлгача МХДҚнинг тергов қамоғида қолдирилди.

Бабановнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимосга Жогорку Кенешнинг 74 депутати имзо қўйган эди. Шу сабаб Бабановнинг адвокатлари сиёсатчини уй қамоғига чиқариш ҳақидаги ариза билан Бишкек шаҳар судига мурожаат қилишган.

Ёпиқ суд мажлисига сиёсатчининг аёли билан ўғли бир қанча тўсқинликлардан кейин киритилган.

Суд биноси олдига Бабановнинг юзлаган тарафдори йиғилиб, «Бўшат!», «Бабановга ишонч», «Суд кўзингни оч!» ва бошқа транспорантларни кўтариб олиб, «Уй қамоғига чиқсин!», «Озодлик!», «Адолатли суд!», «Очиқ суд» деган шиорларни айтишган. Улар суддан кейин эски майдонда пиёда юришди.

Бабановнинг қўлга олиниши

Сиёсатчи Ўмурбек Бабанов 31 майда «Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилиниб, МХДҚ томонидан қўлга олинган. Унда давлат қўмитаси Бабанов «тергов давомида олинган далиллар асосида» ушланганини билдирган.

Абдрахманов Ўмурбек Бабанов ўзини «Қумтўр» иши бўйича айбдор деб ҳисобламайди ва тергов билан ҳамкорликка бормайди деб билдирган. Унинг айтишича, собиқ премьер протоколга яна қайси жиноятда гумон қилингани тушунарсиз деб ёзиб берган.

7 июнда Бабанов МХДҚ ТИЗОсидан хат ёзган. Унда қўйилган айбни «абсурд деб атаб», айблаган томон «сабабсиз айбламоқда» деб ёзган.

Бундан ташқари, сиёсатчи судья мажлисга ОАВ вакилларини киритмай, кейин унинг видео лавҳасини техник сабабларга таяниб бермаганидан норози бўлган. Бабанов суд жараёнига журналистлар киритилиши кераклигини айтган.

Муаллиф: Дилде Шатанова