Ўшда қайта сайловга қатнашиш учун ариза берган 76 номзод рўйхатдан чиқарилди

218
Сурат: Хамидулоо Узаков/Kloop

Ўш шаҳар кенгашига отланган тўққиз партиянинг 76 номзоди сайловдан четлатилди — унинг 14 аввалги сайловда қонун бузган. Бу ҳақда шаҳарнинг сайлов комиссияси раиси Кушубак Ниязбеков «Азатык»қа билдирди.

Кушубаковнинг айтишича, умумий тўққиз партиядан 763 номзод ариза берган. 76 номзод рўйхатдан чиқарилган. Уларнинг орасидан «Ата Журт-Кыргызстан» ва «Улуттар Биримдиги» партияларининг 14 кандидати олдинги сайловда қонун бузгани учун рўйхатга қўшилмаган.

МСК ҳозирда Ўш шаҳар кенгашига қайта сайловга қатнашишга отланган партияларнинг рўйхатини ва қонун бузганларнинг номини 21 июнда эълон қилиши кутилмоқда.

Қайта сайловга қатнашиш ниятини 11 апрелдаги натижаси бекор қилинган сайловга қатнашган «Ынтымак», «Улуу-Журт», «Бир бол», «Бутун Кыргызстан», «Ата-Журт Кыргызстан», «Улуттар биримдиги» партиялари билдирган. Шунингдек, депутатлик мандат учун «Биздин Кыргызстан», «Келечек-Будущее» ва «Нур» партиялари қатнашишни истаган.

МСК Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашига 11 апрелда ўтган сайловнинг натижасини бекор қилган. Бу қарорга мазкур шаҳарлардаги участкаларда сайловчилар оммавий рўйхатга олиш, овоз сотиб олиш, маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва қонун бузишлар оммавий сифатга эга бўлгани сабаб бўлган.

Уч шаҳар кенгашининг депутатларини қайта сайлаш 11 июлга белгиланиб, унга 48,3 млн сом сарфланади деб режалаштирилмоқда. 20 июнда уч шаҳар кенгашига сайлов жараёнлари бошланди.