МСК Бишкек шаҳар кенгаши учун ўтувчи сайловга ариза берган барча 18 партияни рўйхатга олди

194

Марказий сайлов комиссияси Бишкек шаҳар кенгашига қайта сайловга ариза берган барча 18 партияни рўйхатга олди. Уларнинг рўйхати 21 июнда эълон қилинди.

Унга кўра, Бишкек шаҳар кенгашига 11 апрелдаги сайловга қатнашганлардан «Ата-Журт Кыргызстан», «Эмгек», «Реформа», «Биздин Эл», «Замандаш», «Ынтымак», «Социал-демократтар», «Ишеним», «Улуу-Журт» ва «Кыргызстандын жашилдар партиясы» рўйхатга олинди.

Шунингдек «Куч бирдикте», «Жаңы-мезгил», «Борбор», «Туран», «Биздин Кыргызстан», “Онугуу-Прогресс» ва «Келечек-Будущее» партиялари ҳам сайловга қатнашади.

Бишкек шаҳар кенгашига қайта сайловга қатнашиш ниятини олдин 17 партия билдирган эди. Кейинчалик «Айкол-Кыргызстан» партияси ҳам ариза билан мурожаат қилиб, рўйхатга олишни сўраган. МСК партиянинг олдинги рўйхати ўзгармаганини ҳисобга олиб, қайта сайловга қатнашишга рухсат берди.

Бишкек ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Кайрат Маматов «сайлов бузилишига сабаб бўлган номзодлар ўзлари қатнашиш учун ариза бермаган» деб билдирди.

Қайта сайловга умумий 18 партиядан 1 371 номзод кўрсатилган — унинг 1 258и рўйхатга олиниб, 113ни МСК турли сабаблар билан рўйхатга олмаган.

Бунгача МСК Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашига 11 апрелда ўтган сайловнинг натижасини бекор қилган. Бу қарорга мазкур шаҳарлардаги участкаларда сайловчилар оммавий рўйхатга олиш, овоз сотиб олиш, маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва қонун бузишлар оммавий сифатга эга бўлгани сабаб бўлган.

Уч шаҳар кенгашининг депутатларини қайта сайлаш 11 июлга белгиланиб, унга 48,3 млн сом сарфланади деб режалаштирилмоқда.