Уч шаҳар кенгашига қайта сайлов: Тарғибот ишлари бошланди

216
Ўш шаҳридаги сайлов участкаси. Сурат: Хамидулло Узаков/Kloop

Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига қайта сайловга ташвиқот ишлари бошланди. Бу ҳақда «Клооп»га Марказий сайлов комиссиясининг матбуот котиби Руслан Изреков билдирди.

Ҳозирча МСКнинг сайтига Бишкек шаҳар кенгашига қатнаша оладиган партияларнинг рўйхати жойланди. Изреков кун давомида Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашига отланган партияларнинг рўйхати ҳам сайтга жойланганини айтди.

Мазкур уч шаҳар кенгашига сайлов 11-июлга белгиланган. Унга 43,8 млн сом сарфланиши кутилмоқда.

Сайловнинг бекор қилиниши

Бишкек, Тоқмоқ ва Ўш шаҳар кенгашларига депутатларни қайта сайлаш 11-июлга тайинланган. Сабаби МСК мазкур шаҳар кенгашларида 11-апрелда ўтган сайловни бекор қилган.

Бу қарорга мазкур шаҳарлардаги участкаларда сайловчилар оммавий рўйхатга олиш, овоз сотиб олиш, маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва қонун бузишлар оммавий сифатга эга бўлгани сабаб бўлган.

Шунингдек депутатларни сайлаш билан бирга ўтган Бош қонунни ўзгартириш бўйича референдумнинг натижаси бекор қилинмаган.

Бундан ташқари, МСК аъзолари сайлов натижасини бекор қилишга сабабчи бўлган номзодларни қайта сайловга қўймасликни таклиф қилишган.

Бекор қилинган сайловнинг натижасида Бишкекда «Эмгек», «Ак-Бата», НДПК, «Ата-Журт Кыргызстан», «Ынтымак» ва «Биздин Эл» партиялари 7%лик бўсағадан ўтган.

Ўшда «Ата-Журт Кыргызстан», «Улуттар биримдиги» ва «Ыйман нуру» партияси олдинга чиққан. Тоқмоқда эса «Эмгек», «Бирге», «Эл биримдиги» ва «Республика» партиялари сайловда ғолиб бўлган эди.